50 фоиз устама, 200 млн сўмгача мукофот ва имтиёзлар — техникумларда бўладиган ўзгаришлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провёл встречу с преподавателями и наставниками
Шавкат Мирзиёев провёл встречу с преподавателями и наставниками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хусусий техникум ўқувчиларига грант, халқаро сертификатли усталарга устама ва 200 млн сўмгача мукофот жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистонда хусусий техникум ўқувчилари учун давлат грантлари жорий этилади, халқаро сертификатга эга усталарга 50 фоиз устама тўланади. Касб мусобақалари ғолибларини тайёрлаган устозлар эса 200 миллион сўмгача мукофот олади. Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида ўтказилган учрашувда касбий таълимни ривожлантириш бўйича янги чораларни маълум қилди.
Сўнгги икки йилда 104 та техникумга Германия, Буюк Британия, Швейцария ва Хитойнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилди. 25 мингта корхона билан ҳамкорлик натижасида 100 мингдан ортиқ ёш ўқиш билан бир вақтда даромад олиш имконига эга бўлди.
Шу йилдан дуал таълим асосида касб ўрганаётган ёшларга 1 миллион 300 минг сўмгача стипендия тўланмоқда. 2026 йилдан техникум ўқувчиларига стипендия жорий этилиши аввал ҳам белгиланган эди.
Халқаро дастурлар босқичма-босқич барча техникумларга татбиқ этилади.
Келаси йилдан халқаро касб сертификатига эга техникум усталарига:
— 50 фоиз устама тўланади;
— сертификат олиш харажати тўлиқ қопланади;
— ҳар йили 500 нафар уста Германия, Швейцария, Туркия, Хитой ва бошқа давлатларда стажировка ўтайди.
Илк бор ўтказилган "Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" касб танловида 170 минг ўқувчи иштирок этди. Ғолибларни тайёрлаган 120 нафар уста 40 миллион сўмгача мукофот олди.
Энди танлов ҳар йили ўтказилади. Минтақавий ва халқаро касб танлови ғолибини тайёрлаган устага 100 миллион сўм, жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақа ғолибини тайёрлаган устозга 200 миллион сўм мукофот берилади.
Энг яхши ўқувчилар ва усталар 2028 йил Токиода бўлиб ўтадиган касблар бўйича жаҳон чемпионатига тайёрланади.
Хусусий техникумлар учун ҳам янги имтиёзлар белгиланмоқда. Саноат, сервис ва инфратузилма каби устувор соҳаларга кадр тайёрлайдиган хусусий техникумларда келаси ўқув йилидан ўқувчиларнинг 50 фоизига давлат гранти ажратилади.
Хусусий техникум ташкил этадиган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари ва ер нархи бўйича чегирмалар берилади. Халқаро таълим дастури ёки франшиза олиб келиш харажатининг 75 фоизи қопланади, ўқув лабораториялари ва жиҳозларини импорт қилиш божхона тўловларидан озод этилади.
В учебной аудитории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурлари кенгайтирилади
Янгиликлар лентаси
0