https://sputniknews.uz/20260720/uzbekistan-integratsiya-talim-dasturlar-59149159.html
Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурлари кенгайтирилади
Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурлари кенгайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади. Техникум битирувчиларининг кредитлари хорижий ҳамкор олийгоҳлар томонидан тан олинади, айрим таълим харажатлари эса “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қопланади.
2026-07-20T12:39+0500
2026-07-20T12:39+0500
2026-07-20T12:39+0500
таълим
талабалар
стипендия
техникум
буюк британия
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619923_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_8b5505206a1256a341698905dd80b6cb.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўрта махсус, касбий ва олий таълим соҳаларида интеграциялашган дастурлар кенгайтирилади. Бу президентнинг халқаро таълим стандартларини жорий этишга оид қарорида белгиланди.Қарорга кўра, бакалавриатда “1+3” ва “2+2”, магистратурада эса “1+1” каби таълим моделлари ишлаб чиқилади. Улар QS ёки THE глобал рейтингларининг топ-100 талигига кирган ҳамкор олийгоҳларнинг академик талабларига мослаштирилади.Шунингдек, Ўзбекистонда етакчи хорижий олийгоҳларнинг дипломини беришга қаратилган кампус, филиал, франшиза ва таълим дастурларини амалга ошириш марказларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш кўзда тутилган.Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этиладиБуюк Британия тажрибаси асосида Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида тажриба-синов тариқасида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади.Олий мактаб фаолияти Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим ташкилотлари андозалари асосида йўлга қўйилади.Интеграциялашган дастурлар фақат ушбу Олий мактаб билан чекланмайди. Қарорда бундай дастурларни техникумлар, Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олий таълим ташкилотларида амалга ошириш назарда тутилган.Айрим техникум битирувчилари имтиҳонсиз ўқишни давом эттирадиИнтеграциялашган таълим дастури жорий этилган техникумларда ушбу дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Олий мактабнинг тегишли бакалавриат йўналишида кириш имтиҳонларисиз ўқишни давом эттириши мумкин бўлади.Уларнинг интеграциялашган дастур доирасида тўплаган кредитларини етакчи хорижий ҳамкор таълим ташкилотлари тан олиши таъминланади.“Эл-юрт умиди” айрим талабаларнинг хориждаги ўқишини молиялаштириши мумкин2027/2028 ўқув йилидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси белгиланган тартибда танловдан ўтган талабгорларнинг хориждаги ўқиши билан боғлиқ харажатларини молиялаштириши мумкин.Шунингдек, белгиланган олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишига шартли қабул қилинган талабгорлар учун Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олийгоҳларда ташкил этиладиган биринчи босқич — Foundation дастури ўқиш харажатлари ҳам молиялаштирилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260413/uzbekistan-oliy-talim-tizim-takomillashtirilish-56875928.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619923_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_e027c50522f9574950b0a5efaa2b8367.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, талабалар, стипендия, техникум, буюк британия, ўзбекистон, жамият
таълим, талабалар, стипендия, техникум, буюк британия, ўзбекистон, жамият
Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурлари кенгайтирилади
Янги таълим дастурлари доирасида талабалар ўқишнинг бир қисмини Ўзбекистонда, қолган қисмини хорижий ҳамкор университетда ўташи мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўрта махсус, касбий ва олий таълим соҳаларида интеграциялашган дастурлар кенгайтирилади. Бу президентнинг халқаро таълим стандартларини жорий этишга оид қарорида
белгиланди.
Қарорга кўра, бакалавриатда “1+3” ва “2+2”, магистратурада эса “1+1” каби таълим моделлари ишлаб чиқилади. Улар QS ёки THE глобал рейтингларининг топ-100 талигига кирган ҳамкор олийгоҳларнинг академик талабларига мослаштирилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда етакчи хорижий олийгоҳларнинг дипломини беришга қаратилган кампус, филиал, франшиза ва таълим дастурларини амалга ошириш марказларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш кўзда тутилган.
Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади
Буюк Британия тажрибаси асосида Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида тажриба-синов тариқасида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади.
Олий мактаб фаолияти Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим ташкилотлари андозалари асосида йўлга қўйилади.
Интеграциялашган дастурлар фақат ушбу Олий мактаб билан чекланмайди. Қарорда бундай дастурларни техникумлар, Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олий таълим ташкилотларида амалга ошириш назарда тутилган.
Айрим техникум битирувчилари имтиҳонсиз ўқишни давом эттиради
Интеграциялашган таълим дастури жорий этилган техникумларда ушбу дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Олий мактабнинг тегишли бакалавриат йўналишида кириш имтиҳонларисиз ўқишни давом эттириши мумкин бўлади.
Уларнинг интеграциялашган дастур доирасида тўплаган кредитларини етакчи хорижий ҳамкор таълим ташкилотлари тан олиши таъминланади.
“Эл-юрт умиди” айрим талабаларнинг хориждаги ўқишини молиялаштириши мумкин
2027/2028 ўқув йилидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси белгиланган тартибда танловдан ўтган талабгорларнинг хориждаги ўқиши билан боғлиқ харажатларини молиялаштириши мумкин.
Бу Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олийгоҳларда интеграциялашган дастурлар асосида таҳсил олиб, ўқишни топ-300 таликка кирган хорижий олийгоҳларда ёки ўз соҳасида етакчи ҳисобланган таълим ташкилотларида давом эттириш имконига эга бўлган талабаларга тааллуқли.
Шунингдек, белгиланган олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишига шартли қабул қилинган талабгорлар учун Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олийгоҳларда ташкил этиладиган биринчи босқич — Foundation дастури ўқиш харажатлари ҳам молиялаштирилиши мумкин.