https://sputniknews.uz/20260413/uzbekistan-oliy-talim-tizim-takomillashtirilish-56875928.html
Ўзбекистонда олий таълим тизими такомиллаштирилади: 10 та университет мақоми ўзгаради
Ўзбекистонда олий таълим тизими такомиллаштирилади: 10 та университет мақоми ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
U 10 дастури жорий этилади. 10 та олийгоҳга миллий тадқиқот университети мақоми берилади. Шунингдек, 2027 йилдан рейтинг асосида рағбатлантириш, “Study in Uzbekistan” ва “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастурлари йўлга қўйилади.
2026-04-13T11:52+0500
2026-04-13T11:52+0500
2026-04-13T11:52+0500
отм
таълим
олий таълим муассасалари
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619923_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_8b5505206a1256a341698905dd80b6cb.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “U 10 – Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари” дастури жорий этилади. Унинг доирасида танловда ғолиб бўлган 10 та олий таълим ташкилотига миллий тадқиқот университети мақоми берилади.Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан олий таълим муассасаларини миллий рейтинг натижалари асосида молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир тоифадаги ОТМларнинг 20 фоизи 1-даражага, 40 фоиздан 2- ва 3-даражаларга киритилади.Шунингдек, давлат гранти асосида ўқийдиган бир нафар талабани ўқитиш харажатларини ҳисоблашда бир қатор мезонлар инобатга олинади.Фармон билан Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази, шунингдек Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси ҳам иш бошлайди.Бундан ташқари, ҳар йили 500 нафаргача иқтидорли чет эл фуқаросига грант ажратишни назарда тутувчи “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастури амалга оширилади. 2026/2027 ўқув йилидан хорижий талабаларни “Study in Uzbekistan” платформаси орқали қабул қилиш йўлга қўйилади.Шу билан бирга, таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар кейинги босқичга ҳужжат топширишда тил сертификатини тақдим этишдан озод этилади.
https://sputniknews.uz/20260406/oliy-talim-yangi-nizom-56733081.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45619923_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_e027c50522f9574950b0a5efaa2b8367.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
u 10, миллий тадқиқот университети, олий таълим, рейтинг, молиявий рағбатлантириш, study in uzbekistan, янги ўзбекистон стипендияси, хорижий талабалар, инновация, сунъий интеллект
u 10, миллий тадқиқот университети, олий таълим, рейтинг, молиявий рағбатлантириш, study in uzbekistan, янги ўзбекистон стипендияси, хорижий талабалар, инновация, сунъий интеллект
Ўзбекистонда олий таълим тизими такомиллаштирилади: 10 та университет мақоми ўзгаради
Янги тартиб университетларни рейтинг ва илмий самарадорлик асосида рағбатлантириш, иқтидорли хорижлик талабаларни эса грант ва янги қабул механизмлари орқали жалб этишни кўзлайди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “U 10 – Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари” дастури
жорий этилади. Унинг доирасида танловда ғолиб бўлган 10 та олий таълим ташкилотига миллий тадқиқот университети мақоми берилади.
Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан олий таълим муассасаларини миллий рейтинг натижалари асосида молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир тоифадаги ОТМларнинг 20 фоизи 1-даражага, 40 фоиздан 2- ва 3-даражаларга киритилади.
Шунингдек, давлат гранти асосида ўқийдиган бир нафар талабани ўқитиш харажатларини ҳисоблашда бир қатор мезонлар инобатга олинади.
Улар орасида профессор-ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони, таълим йўналишининг мураккаблиги, моддий-техник база, кадрлар тайёрлашнинг устувор соҳаларга мослиги ва олийгоҳнинг илмий йўналтирилганлиги бор.
Фармон билан Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази, шунингдек Рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси ҳам иш бошлайди.
Бундан ташқари, ҳар йили 500 нафаргача иқтидорли чет эл фуқаросига грант ажратишни назарда тутувчи “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастури амалга оширилади. 2026/2027 ўқув йилидан хорижий талабаларни “Study in Uzbekistan” платформаси орқали қабул қилиш йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар кейинги босқичга ҳужжат топширишда тил сертификатини тақдим этишдан озод этилади.