ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида 2025 йилда 9,5 млн тадан ортиқ контрафакт маҳсулот аниқланди. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ жами 1782 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.Маълумотларга кўра, жиноий қоидабузарликлар сони 36,4 фоизга ошган. ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов бу кўп йиллик пасайишдан кейин биринчи ўсиш эканини таъкидлади.Қоидабузарликларнинг асосий қисми — 85,6 фоизи ёки 1525 та ҳолат товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ.ЕИКда ЕОИИ товар белгиларини ва товарларнинг келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш ҳамда интеллектуал мулк объектларининг ягона божхона реестрини ишга тушириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
ЕОИИда 2025 йилда интеллектуал мулк соҳасида 1782 та қоидабузарлик қайд этилди, 9,5 млн тадан ортиқ контрафакт товар аниқланди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида 2025 йилда 9,5 млн тадан ортиқ контрафакт маҳсулот аниқланди. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ жами 1782 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, жиноий қоидабузарликлар сони 36,4 фоизга ошган. ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов бу кўп йиллик пасайишдан кейин биринчи ўсиш эканини таъкидлади.
Қоидабузарликларнинг асосий қисми — 85,6 фоизи ёки 1525 та ҳолат товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ.
ЕОИИ мамлакатларида энг кўп сохталаштириладиган маҳсулотлар қаторига кийим-кечак ва пойабзал, маиший техника ва электроника, ўйинчоқлар, галантерея ва аксессуарлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳамда алкоголь маҳсулотлари киради.
ЕИКда ЕОИИ товар белгиларини ва товарларнинг келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш ҳамда интеллектуал мулк объектларининг ягона божхона реестрини ишга тушириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.