Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, банк хизматлари, ЖССТ стандартлари —ЕИКда нималар муҳокама қилинди

© Пресс-служба ЕИКФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2026
Oбуна бўлиш
ЕИК Кенгаши банк ва суғурта лицензияларини ўзаро тан олиш, товарлар маркировкасини кенгайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга доир қарорларни кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Кенгашининг йиғилишида банк ва суғурта соҳасида стандартлаштирилган лицензияларни ўзаро тан олиш бўйича битим лойиҳаси маъқулланди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат ЕОИИга аъзо давлатларга имзолаш учун зарур ички тартиб-таомилларни ўтказиш мақсадида юборилди. Лойиҳа қабул қилинса, бир мамлакатда лицензия олган банк ёки суғурта ташкилоти бошқа аъзо давлат бозорига соддалаштирилган тартибда кириши мумкин бўлади.
Йиғилишда ЕОИИ давлатларининг озиқ-овқат хавфсизлиги ҳам муҳокама қилинди. Айрим маҳсулотлар бўйича иттифоқнинг ўз ишлаб чиқариши ҳисобидан таъминланганлик даражаси 90 фоиздан ошиши қайд этилди.
Шунингдек, товарларни маркировкалаш тизимини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Ҳозиргача 30 гуруҳ товар учун умумиттифоқ маркировкасини жорий этиш ҳақида қарорлар қабул қилинган. ЕИК товарларнинг қонуний ишлаб чиқарилгани ёки импорт қилинганини текшириш механизмларини ҳам такомиллаштиради.
Кенгаш Россия, Беларусь ва Қозоғистон корхоналари иштирокида саноат совитиш ускуналарини ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳам маъқуллади. Лойиҳа ЕОИИ бюджети ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватланади.
Бундан ташқари, дори воситаларини рўйхатга олиш, назорат қилиш ва уларнинг хавфсизлигини кузатишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёндашувларидан фойдаланиш белгиланди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) — 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Унга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон, Молдова, Куба ва Эрон эса ЕОИИда кузатувчи давлат мақомига эга. Ўзбекистон ушбу мақомни 2020 йилда олган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Встреча Александра Субботина с представителями Европейского регионального бюро ВОЗ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва ЖССТ ЕОИИда озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0