ЕИК ва ЖССТ ЕОИИда озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларини муҳокама қилди
ЕИК ва ЖССТ ЕОИИда озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ижросини муҳокама қилди. Асосий эътибор ЕОИИда озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларини уйғунлаштиришга қаратилди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича вазири Александр Субботин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси вакиллари билан учрашди.Учрашувда ЕИК ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ўртасида 2026–2028 йилларга мўлжалланган ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама қилинди.ЕИК маълумотига кўра, томонлар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, хавфли маҳсулотларнинг бозорга кириб келишига йўл қўймаслик ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратди.Унинг таъкидлашича, бундай ёндашув истеъмолчиларни юқори даражада ҳимоя қилиш билан бирга, халқаро савдо ривожи учун ҳам қулай шароит яратади.Томонлар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тажриба алмашиш ва инсон саломатлигига таъсир қилувчи хавф омилларини тартибга солиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.
ЕИК ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ЕОИИда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини тартибга солиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича вазири Александр Субботин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси вакиллари билан учрашди.
Учрашувда ЕИК ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ўртасида 2026–2028 йилларга мўлжалланган ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама қилинди.
ЕИК маълумотига кўра, томонлар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, хавфли маҳсулотларнинг бозорга кириб келишига йўл қўймаслик ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратди.
“ЕИК ва ЖССТ ўртасидаги яқин ҳамкорлик Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ҳуқуқий тартибга солиш тизимини шакллантириш имконини беради. Бу тизим ЕОИИ давлатлари миллий қонунчилигини ЖССТ тавсиялари ва қўлланмаларидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда уйғунлаштиришга асосланади”, — деди Александр Субботин.
Унинг таъкидлашича, бундай ёндашув истеъмолчиларни юқори даражада ҳимоя қилиш билан бирга, халқаро савдо ривожи учун ҳам қулай шароит яратади.
Томонлар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тажриба алмашиш ва инсон саломатлигига таъсир қилувчи хавф омилларини тартибга солиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.
Маълумот учун, ЕИК ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ўртасидаги 2026–2028 йилларга мўлжалланган режа фақат озиқ-овқат хавфсизлиги билан чекланмайди. Унда дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи, инфекцион ва оммавий ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш, антибиотикларга чидамлилик, соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини ривожлантириш каби йўналишлар ҳам назарда тутилган.