МДҲ давлатлари ўзаро савдодаги тўсиқларни қисқартиришни тезлаштиради

© Исполнительный комитет СНГВ Минске прошло очередное заседание Совета постпредов стран СНГ
В Минске прошло очередное заседание Совета постпредов стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлари ўзаро савдодаги тўсиқларни камайтириш, эркин савдо механизмларини кенгайтириш ва инвестицияларни рағбатлантириш ишларини давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Минскда бўлиб ўтган МДҲ давлатларининг доимий ваколатли вакиллари кенгаши йиғилишида ўзаро савдодаги тўсиқларни қисқартириш, эркин савдо механизмларини кенгайтириш ва инвестицияларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда 2011 йилда имзоланган Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши кўриб чиқилди.
МДҲ мамлакатлари шартнома бўйича мажбуриятларини умуман бажараётгани, ўзаро савдодаги тўсиқлар сони эса изчил камайиб бораётгани қайд этилди.
Энди асосий эътибор келиб тушаётган савдо эътирозларини тезкор ҳал қилиш ва мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳ фаолиятини кучайтиришга қаратилади.
Шу билан бирга, давлат харидлари бўйича келишувлар етарлича самарали ишламаётгани маълум қилинди. Қувур транспорти орқали транзит, шунингдек, экспорт божларини камайтириш ва босқичма-босқич бекор қилиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш музокаралари ҳам тўхтаб қолган.
Ҳамдўстлик доирасида хизматларнинг эркин савдоси ва инвестициялар бўйича янги имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бунда 2030 йилгача ўзаро инвестицияларни жалб қилиш ва рағбатлантириш чоралари асосий воситалардан бири бўлиши мумкин.
Йиғилишда 7 октябрь куни МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва 9 октябрь куни Давлат раҳбарлари кенгашининг Туркманистонда ўтказиладиган мажлисларига тайёргарлик ҳам муҳокама қилинди.
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши эса декабрь ойида Москвада ўтказилиши режалаштирилган.
Санкт-Петербургда МДҲ миграция органлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Санкт-Петербургда МДҲ миграция органлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0