Осиё ўйинлари: Жўраевнинг жаҳон рекорди, Ўзбекистон натижалари ва сенсациялар

© Министерство спортаУзбекистан занимает 4-е место в медальном зачёте Азиатских игр.
Узбекистан занимает 4-е место в медальном зачёте Азиатских игр. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Oбуна бўлиш
Акбар Жўраев Аичи-Нагоя-2026да даст кўтаришда 197 кг билан жаҳон рекордини янгилади. 28 сентябрь якунларига кўра, Ўзбекистон 42 та медаль билан 4-ўринда
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Бугун ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида жаҳон рекордини янгилади.
-110 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи даст кўтариш машқида 197 кг натижа қайд этди.
Шу тариқа Жўраев ўзининг аввалги жаҳон рекордини 1 килограммга яхшилади. У 2025 йил 10 октябрда Норвегиянинг Фёрде шаҳрида 196 кг натижа билан жаҳон рекорди ўрнатган эди.
28 сентябрь куни Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинларида яна 4 та медаль — 2 та олтин ва 2 та бронза қўлга киритди.
Кураш бўйича Покизахон Камолиддинова -78 кг, Ахрор Зиёдуллаев эса -81 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Шоҳиста Назарова -78 кг вазнда бронза медалига сазовор бўлди.
Енгил атлетикачи Анвар Анваров узунликка сакрашда 8,06 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, 28 сентябрь якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 12 та олтин, 17 та кумуш ва 13 та бронза — жами 42 та медаль бор.
29 сентябрь куниги натижалар, жумладан, Акбар Жўраев иштирок этаётган оғир атлетика баҳслари ушбу ҳисобга ҳали кирмаган.
Ўзбекистон мусобақаларда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Қозоғистонда умумий медаллар сони Ўзбекистондан кўпроқ — 45 та, бироқ 9 та олтин билан у 5-ўринда.
Бир кунда учта рекорд
28 сентябрь енгил атлетика мусобақалари бир қатор рекордлар билан ёдда қолди.
Баҳрайнлик Уинфред Яви 5000 метрга югуришда ғалаба қозониб, ушбу Осиё ўйинларида учинчи олтин медалини олди. У бундан аввал 10 000 метр ҳамда 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда ҳам чемпион бўлган эди.
Яви Осиё ўйинлари тарихида бир мусобақанинг ўзида ушбу уч йўналишнинг барчасида ғалаба қозонган биринчи спортчи бўлди.
Шу куннинг ўзида енгил атлетикада Осиё ўйинларининг учта рекорди янгиланди.
БАА вакили Мариам Карим аёллар ўртасида 400 метрга тўсиқлар оша югуришда 54,31 сония натижа билан рекорд ўрнатди.
Япониялик Рюжи Миура 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда 8 дақиқа 17,36 сония кўрсатиб, аввалги рекордни янгилади.
Унинг ҳамюрти Кадзуто Иизава эса 1500 метр масофани 3 дақиқа 36,35 сонияда босиб ўтиб, 16 йиллик Осиё ўйинлари рекордини янгилади.
17 ёшида жаҳон рекорди
17 ёшли япониялик Син Оҳаси 200 метрга брасс усулида сузишда масофани 2 дақиқа 4,83 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатди. У тарихда ушбу масофани 2 дақиқа 5 сониядан тез сузган биринчи спортчи бўлди.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари 4 октябрга қадар давом этади.
Количество золотых медалей Узбекистана на Азиатских играх достигло 10 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг олтин медаллари 10 тага етди — 27 сентябрь якунлари
Янгиликлар лентаси
0