https://sputniknews.uz/20260929/tashkent-samarkand-inson-huquq-forum-60817327.html
Тошкент ва Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича V халқаро Самарқанд форуми ўтказилмоқда
Тошкент ва Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича V халқаро Самарқанд форуми ўтказилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми ўтказилмоқда. Иштирокчилар рақамли ҳуқуқлар, сунъий интеллект, гендер тенглиги, инклюзив ривожланиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилмоқда.
2026-09-29T12:02+0500
2026-09-29T12:02+0500
2026-09-30T10:39+0500
танзила норбоева
форум
инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази
мдҳ
сергей лебедев
бмт
ўзбекистон олий мажлиси сенати
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1d/60814520_521:413:3427:2048_1920x0_80_0_0_7976d158b1b400c9367bcd88973e8853.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент ва Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми бўлиб ўтмоқда, унинг иштирокчилари шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари, рақамли давр муаммолари ва ривожланиш ҳуқуқини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Учрашув якунлари бўйича “Самарқанд нигоҳи – 2040” ҳужжатини қабул қилиш режалаштирилган.Бу йилги тадбир тарихий саналар – Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 60 йиллиги ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллигига бағишланган.Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай форум расмий ҳисоботлар учун эмас, балки халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини реал ҳаёт билан уйғунлаштириш ва замонамизнинг янги хатарларига умумий жавоблар топиш учун ташкил этилган: асосий пактлар қабул қилинганидан бери ўтган 60 йил ичида дунёда улкан ўзгаришлар рўй берди.Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева конференцияни очиб, сўнгги йилларда мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганини таъкидлади:Ялпи мажлислардан сўнг форум ўз ишини еттита параллел сессияда давом эттирди. Иштирокчилар фуқаролик ва сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар, болалар, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иқлим адолати, сунъий интеллектдан фойдаланиш ва фуқаросизликнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди.Инсон ҳуқуқлари кун тартибини янада ривожлантириш бўйича ёндашувларни белгилаб бериши кутилаётган ҳужжат – “Самарқанд нигоҳи – 2040”ни шакллантириш форумнинг марказий мавзуларидан бири бўлди.Ташаббусни тақдим этиб, Танзила Нарбаева учта таклифни илгари сурди. Иккинчи таклиф рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Спикер таъкидлаганидек, фундаментал эркинликларга дахлдор қарорларни қабул қилишда инсон масъулияти ва иштирокини ҳисобга олиш зарур.Учинчи йўналиш сифатида Нарбаева қарор қабул қилишда манфаатдор гуруҳларнинг ўзлари иштирок этишини назарда тутувчи “бизсиз биз ҳақимизда ҳеч нарса” тамойилини тилга олди.Дастлаб у ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ эди, аммо, маърузачининг фикрича, ушбу ёндашув аёллар, ёшлар, иқлим ва глобал хавфсизликка оид масалаларга ҳам қўлланилиши керак.Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳимлиги ҳақида МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг мурожаатида ҳам таъкидланди.Форумнинг якуний ялпи мажлиси 29 сентябрь куни Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган. Унда иштирокчилар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид кун тартиби ва форумнинг якуний ҳужжатларини муҳокама қилишда давом этади.
https://sputniknews.uz/20260623/xorij-huquq-yordam-sco-ombudsman-kelishuv-58543023.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1d/60814520_710:54:3366:2046_1920x0_80_0_0_d14bf47c2685c9590633d4bc0d1e3255.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
танзила норбоева, форум, инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази, мдҳ, сергей лебедев, бмт, ўзбекистон олий мажлиси сенати, жамият
танзила норбоева, форум, инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон миллий маркази, мдҳ, сергей лебедев, бмт, ўзбекистон олий мажлиси сенати, жамият
Тошкент ва Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича V халқаро Самарқанд форуми ўтказилмоқда
12:02 29.09.2026 (янгиланди: 10:39 30.09.2026) Рақамли ҳуқуқлар, сунъий интеллект, гендер тенглиги ва инклюзив ривожланиш — бу ва бошқа масалалар Самарқанд халқаро форуми кун тартибидан ўрин олди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент ва Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми бўлиб ўтмоқда, унинг иштирокчилари шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари, рақамли давр муаммолари ва ривожланиш ҳуқуқини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Учрашув якунлари бўйича “Самарқанд нигоҳи – 2040” ҳужжатини қабул қилиш режалаштирилган.
Бу йилги тадбир тарихий саналар – Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 60 йиллиги ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллигига бағишланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай форум расмий ҳисоботлар учун эмас, балки халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини реал ҳаёт билан уйғунлаштириш ва замонамизнинг янги хатарларига умумий жавоблар топиш учун ташкил этилган: асосий пактлар қабул қилинганидан бери ўтган 60 йил ичида дунёда улкан ўзгаришлар рўй берди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева конференцияни очиб, сўнгги йилларда мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганини таъкидлади:
“Сўнгги йилларда Олий Мажлис Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларни, фуқаролик тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди. Ҳар бир шундай қонун оддий бир саволга жавоб бериши лозим: инсон ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши осонлашдими?” — деди Нарбаева.
Ялпи мажлислардан сўнг форум ўз ишини еттита параллел сессияда давом эттирди. Иштирокчилар фуқаролик ва сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар, болалар, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иқлим адолати, сунъий интеллектдан фойдаланиш ва фуқаросизликнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди.
Инсон ҳуқуқлари кун тартибини янада ривожлантириш бўйича ёндашувларни белгилаб бериши кутилаётган ҳужжат – “Самарқанд нигоҳи – 2040”ни шакллантириш форумнинг марказий мавзуларидан бири бўлди.
Ташаббусни тақдим этиб, Танзила Нарбаева учта таклифни илгари сурди.
Биринчиси, БМТ тавсиялари ва Универсал даврий шарҳ механизмлари ижроси устидан парламент назоратини кучайтиришга тааллуқлидир. Унинг сўзларига кўра, миллий парламентлар ушбу фаолиятда очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаши муҳим.
Иккинчи таклиф рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Спикер таъкидлаганидек, фундаментал эркинликларга дахлдор қарорларни қабул қилишда инсон масъулияти ва иштирокини ҳисобга олиш зарур.
Учинчи йўналиш сифатида Нарбаева қарор қабул қилишда манфаатдор гуруҳларнинг ўзлари иштирок этишини назарда тутувчи “бизсиз биз ҳақимизда ҳеч нарса” тамойилини тилга олди.
Дастлаб у ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ эди, аммо, маърузачининг фикрича, ушбу ёндашув аёллар, ёшлар, иқлим ва глобал хавфсизликка оид масалаларга ҳам қўлланилиши керак.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳимлиги ҳақида МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг мурожаатида ҳам таъкидланди.
“Халқаро ва минтақавий тажрибани бирлаштирган ҳолда, форум ҳар бир фуқаро манфаатларининг сўзсиз устуворлиги асосида шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ривожланиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва замонавий хавф-хатарларга самарали муносабат билдириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун нуфузли платформа бўлиб хизмат қилади”, — деб таъкидлади МДҲ бош котиби.
Форумнинг якуний ялпи мажлиси 29 сентябрь куни Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган. Унда иштирокчилар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид кун тартиби ва форумнинг якуний ҳужжатларини муҳокама қилишда давом этади.