ШҲТ мамлакатлари омбудсманлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқа канали пайдо бўлади. Янги механизм хорижда ҳуқуқлари бузилган ёки ёрдамга муҳтож фуқароларга тезроқ кўмак беришга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. ШҲТ мамлакатлари омбудсманлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида доимий мулоқот ва ахборот алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати маълум қилди.Тегишли келишув Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида эришилди.Учрашув доирасида Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.Иштирокчилар омбудсманлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ахборот алмашинувини мунтазам ташкил этиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг яхши тажрибалардан биргаликда фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Россия ва бошқа ШҲТ мамлакатлари омбудсманлари хорижда ҳуқуқлари бузилган ёки ёрдамга муҳтож фуқароларга тезкор кўмак бериш учун тўғридан-тўғри алоқа каналини яратишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. ШҲТ мамлакатлари омбудсманлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида доимий мулоқот ва ахборот алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати маълум қилди.
Тегишли келишув Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида эришилди.
Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Яна Лантратованинг таъкидлашича, янги механизм хорижда ҳуқуқлари бузилган, ҳужжатларини расмийлаштиришда муаммога дуч келган ёки қаерга мурожаат қилишни билмайдиган фуқароларга тезроқ ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Учрашув доирасида Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Иштирокчилар омбудсманлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ахборот алмашинувини мунтазам ташкил этиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг яхши тажрибалардан биргаликда фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.