Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россиядан Ўзбекистонга 1 млн рублдан ортиқ нақд рубль олиб чиқиш чекланди

© Sputnik / Alexey Malgavko / Медиабанкка ўтишРублевые купюры в руках
Рублевые купюры в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия Ўзбекистон ва бошқа айрим давлатларга нақд рубль олиб чиқиш қоидаларини кучайтирди. Энди жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакатдан Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон ва ЕОИИ давлатларига нақд рубль олиб чиқиш тартибини кучайтирувчи фармонни имзолади.
Янги тартибга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан ушбу давлатларга 1 млн рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланади.
Бироқ 1 млн рублдан ортиқ маблағни олиб чиқиш учун истисно мавжуд. Бунинг учун пул Россия ҳукумати белгилайдиган халқаро аэропортлардаги чегара ўтказиш пунктлари орқали олиб чиқилиши ва бутун сумма банк ҳисобварағи ёки омонатидан ечилганини тасдиқловчи банк ҳужжатлари тақдим этилиши керак.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун талаб қатъийроқ: уларга нақд рубль олиб чиқиш сумма миқдоридан қатъи назар тақиқланади. Улар учун ҳам фармонда белгиланган айрим истиснолар мавжуд.
Қоида бузилса, жисмоний шахсдан 1 млн рублдан ортиқ қисми, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркордан эса олиб чиқилаётган нақд рублнинг бутун суммаси мусодара қилинади.
Аввалги тартибда жисмоний шахслар учун чеклов 100 минг доллар эквивалентидан юқори маблағга тааллуқли бўлиб, у фақат ЕОИИ давлатларига нисбатан амал қилар эди. Энди лимит 1 млн рублгача туширилди, Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжон ҳам рўйхатга киритилди.
Фармон имзоланган кундан кучга кирди.
Зампред Совбеза РФ Дмитрий Медведев дал интервью газете Ведомости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2026
Россияда мигрантлар учун нима ўзгаради: Медведев янги чораларни айтди
Янгиликлар лентаси
0