Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

УҚК интернетида узилишлар кучайиши мумкин—Россия дата-марказларга зарбаларни давом эттирди

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишКомандный пункт. (Архивное фото)
Командный пункт. (Архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари сўнгги бир ҳафтада УҚК алоқаси, интернети ва маълумотларини қайта ишлашда қўлланилган қатор дата-марказларга зарба берди.
ТОШКЕНТ, 29 сент — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучлари манфаатларида фойдаланилаётган логистика, порт ва транспорт инфратузилмаси, шунингдек денгиз кемаларига гуруҳли зарба берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Киевда FP-5 "Flamingo" қанотли ракеталари ва уларнинг таркибий қисмлари сақланган локомотив депоси, шунингдек "Бимобайл" ва "Парковий" маълумотларни қайта ишлаш марказлари нишонга олинди.
"Бимобайл" интернет-трафик алмашинувининг асосий нуқталаридан бири бўлиб, УҚК манфаатларида, жумладан разведка маълумотларини узатишда фойдаланилган. "Парковий" эса давлат ва тижорат сервисларидаги маълумотларни қайта ишлашни таъминлаган.
Киев вилоятида дронлар ишлаб чиқарилган ва сақланган "Белогородка" терминали, Одесса вилоятида портларни электр энергияси билан таъминлаган "Усатово" подстанцияси ва Великодолинское аҳоли пунктидаги дрон ишлаб чиқариш цехи нишонга олинди. Измаил ва Одесса портларида ҳарбий юкларни ташиш ва туширишда фойдаланилган объектлар ҳамда икки қуруқ юк ташувчи кемага зарба берилди.
Сўнгги кунларда Киевда УҚКнинг алоқа ва маълумот алмашинувида қўлланилган дата-марказларга зарбалар мунтазам тус олди.
23 сентябрда New-Telco ва United DC, 25 сентябрда "Датагрупп", 26 сентябрда "Космонова", 27 сентябрда "Омега Телеком" ва "Киевстар", 28 сентябрда эса "Укртелеком" ва "ДримЛайн" марказлари нишонга олинган. Улар интернет-трафик алмашинуви, мобил ва стационар алоқа, разведка маълумотларини сақлаш ва узатиш каби вазифаларни бажарган.
Украина бош вазири Сергей Корецкий мамлакат интернетсиз қолиш хавфи борлигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, дата-марказларни ҳимоя қилиш учун инфратузилмани ер остига жойлаштириш, булутли тизимларга ўтказиш ва қисман чет элга кўчириш вариантлари кўриб чиқилмоқда.
Гендиректор Россия сегодня Дмитрий КИСЕЛЕВ на форсайт-форуме СВО и Третья мировая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Киселёв ҳарбий операциянинг бориши ва Россия стратегияси ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0