Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киселёв ҳарбий операциянинг бориши ва Россия стратегияси ҳақида гапирди

© Украина.руГендиректор "Россия сегодня" Дмитрий КИСЕЛЕВ на форсайт-форуме "СВО и Третья мировая"
Гендиректор Россия сегодня Дмитрий КИСЕЛЕВ на форсайт-форуме СВО и Третья мировая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Oбуна бўлиш
Дмитрий Киселёв Россиянинг Украинадаги ҳарбий стратегияси, Қора денгиз йўналиши ҳамда логистика ва дата-марказларга зарбаларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв Россия Украина халқига эмас, Киевдаги амалдаги режимга қарши курашаётганини айтди. Унинг фикрича, бундай режимлар тарихда ўз-ўзидан йўқолмайди, балки ташқи куч томонидан тор-мор этилганидан кейингина қулайди.
Бу фикрларни у Москвада бўлиб ўтган V “Махсус ҳарбий операция ва Учинчи жаҳон” форсайт-форумида билдирди.
У Германия, Япония ва Италияни мисол қилиб, ҳозир ҳам айнан шундай жараён юз бераётганини таъкидлади.
Киселёв русларни дунёдаги бўлинган миллатлар орасида энг йирикларидан бири деб атади. У ҳозирги жараённинг асосий мазмунини русларнинг қайта бирлашиши деб баҳолади ва одамлар айнан шунинг учун жанг қилаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Россиянинг ҳарбий стратегияси аниқроқ кўрина бошлаган ва асосий зарбалар муҳим тармоқларга қаратилмоқда. Географик жиҳатдан у Қора денгиз йўналишини алоҳида қайд этди.

“Биз Қора денгиз қирғоғини Украинадан ажратиб олдик. Яъни, Одесса ҳали бизники эмас, лекин энди уларники ҳам эмас”, — деди Киселёв.

У 2000 йилда Украина пўлат эритиш бўйича дунёда еттинчи ўринда бўлганини ва бу Совет Иттифоқидан мерос бўлиб қолган муҳим саноат устунлиги эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, сентябрь охирига келиб Украинада пўлат эритиш тўхтагани ҳақида хабарлар келган. Киселев буни режимнинг жиддий тизимли мағлубияти ва катта зарар деб баҳолади.
У маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва логистика инфратузилмасига таъсир ўтказиш ҳам худди шундай тизимли натижа бериши мумкинлигини айтди.

“Илгари биз омборларни бомбардимон қилиб йўқ қилардик. Аммо омборлар инфратузилманинг ҳосиласидир. Яъни у ерга юкни олиб келиш керак, ҳозир эса олиб келиб бўлмайди”, — деди Киселёв.

У, шунингдек, Россия қурол тизимларининг зарба бериш имкониятлари ошганини қайд этиб, Владимир Путин операция якунланиши кераклиги ҳақида гапирганда шундай тизимли ёндашувни ҳам назарда тутган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Киселёв Славянск ва Краматорск устидан назорат ўрнатилиши ҳам можарони автоматик равишда тугатмаслигини айтди. Унинг фикрича, Россия “ҳарбий ечимга” эришиши керак.
Музокаралар ҳақида гапирар экан, у дипломатик мулоқот давом этаётганини, бироқ АҚШ ҳеч кимнинг олдида ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаётганини айтди.
Киселёв ҳарбий ҳаракатлар тўхтаганидан кейин ҳам жараён якунланмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, кейинги босқичда “денацификация” бўйича узоқ муддатли ишлар олиб борилишига тўғри келади.
Выступление Сергея Лаврова на Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лавров БМТда Украина бўйича музокаралар ва махсус ҳарбий операция ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0