https://sputniknews.uz/20260927/ukraine-harbiy-operatsiya-60769665.html
Лавров БМТда Украина бўйича музокаралар ва махсус ҳарбий операция ҳақида гапирди
Лавров БМТда Украина бўйича музокаралар ва махсус ҳарбий операция ҳақида гапирди
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясида Украинадаги вазият, музокаралар истиқболи ва махсус ҳарбий операция ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Россия СМО мақсадларига эришади.
2026-09-27T11:22+0500
2026-09-27T11:22+0500
2026-09-27T11:23+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
бмт
сергей лавров
россия тив
дипломатия
россия
европа
донбасс
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1b/60769442_0:11:1051:602_1920x0_80_0_0_54a097505372eb175671443412d04ea5.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига эришади, мамлакат хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги чиқишида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Россия Донбасс ва Новороссия аҳолисининг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттирмоқда. Лавров Москва бу ҳаракатларни БМТ Низоми тамойилларига мувофиқ деб ҳисоблашини таъкидлади.Россия ташқи ишлар вазири Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал этиш масаласига ҳам тўхталди. У Европа давлатларини тинчлик жараёнига тўсқинлик қилишда айблади.Лавровнинг таъкидлашича, Европада Украина бўйича музокаралар истиқболига халақит беришга ҳаракат қилинмоқда. У музокаралар ўтказилишидан, жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳам манфаатдор эканини билдирди.Лавровнинг фикрича, Ғарбда Россияга "стратегик мағлубият" етказиш ғояси ҳамон сақланиб қолмоқда. У бундай сиёсат охир-оқибат уни қўллаб-қувватлаётган давлатларнинг ўзини "стратегик боши берк кўча"га олиб киришини билдирди.Россия ташқи ишлар вазири БМТ раҳбариятининг Украина масаласидаги позициясини ҳам танқид қилди. У ташкилот БМТ Низомидаги тамойилларни танлаб эмас, балки тўлиқ ва ўзаро боғлиқ ҳолда ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади.Лавров БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Украинадан ташқари Яқин Шарқ, Эрон, Венесуэла, Куба, БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш ва кўп қутбли дунё тартиби масалаларига ҳам тўхталди.Шу билан бирга, Россия ТИВ раҳбари Ғарбни танқид қилиб, уни "беш аср давомида бошқаларнинг ресурслари ҳисобига устунлик қилиб келган" куч сифатида тавсифлади. Лавровнинг сўзларига кўра, ҳозир Ғарб аввалги имтиёзларини сақлаб қолишга уринмоқда, аммо жаҳонда кўп қутбли тартиб шаклланиб бормоқда.
https://sputniknews.uz/20260925/guterrish-lavrov-60720685.html
европа
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1b/60769442_78:0:974:672_1920x0_80_0_0_09ae74fa3ee2be525fcbdef6957ea4a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бмт, сергей лавров, россия тив, дипломатия, россия, европа, донбасс, дунё янгиликлари
бмт, сергей лавров, россия тив, дипломатия, россия, европа, донбасс, дунё янгиликлари
Лавров БМТда Украина бўйича музокаралар ва махсус ҳарбий операция ҳақида гапирди
11:22 27.09.2026 (янгиланди: 11:23 27.09.2026) Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясида Москва махсус ҳарбий операция мақсадларига эришишини ва Россия хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига эришади, мамлакат хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги чиқишида
маълум қилди.
"Махсус ҳарбий операция мақсадларига эришилади, Россия хавфсизлигига таҳдидлар бартараф этилади, тинч ҳаёт тикланади", — деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Россия Донбасс ва Новороссия аҳолисининг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттирмоқда. Лавров Москва бу ҳаракатларни БМТ Низоми тамойилларига мувофиқ деб ҳисоблашини таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазири Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал этиш масаласига ҳам тўхталди. У Европа давлатларини тинчлик жараёнига тўсқинлик қилишда айблади.
Лавровнинг таъкидлашича, Европада Украина бўйича музокаралар истиқболига халақит беришга ҳаракат қилинмоқда. У музокаралар ўтказилишидан, жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳам манфаатдор эканини билдирди.
Шунингдек, вазир Ғарб давлатлари Киевга қурол етказиб беришда давом этаётгани ва Украинага дрон ҳамда ракеталарни нишонларга йўналтиришда ёрдам бераётганини айтди.
Лавровнинг фикрича, Ғарбда Россияга "стратегик мағлубият" етказиш ғояси ҳамон сақланиб қолмоқда. У бундай сиёсат охир-оқибат уни қўллаб-қувватлаётган давлатларнинг ўзини "стратегик боши берк кўча"га олиб киришини билдирди.
Россия ташқи ишлар вазири БМТ раҳбариятининг Украина масаласидаги позициясини ҳам танқид қилди. У ташкилот БМТ Низомидаги тамойилларни танлаб эмас, балки тўлиқ ва ўзаро боғлиқ ҳолда ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади.
Лавров БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Украинадан ташқари Яқин Шарқ, Эрон, Венесуэла, Куба, БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш ва кўп қутбли дунё тартиби масалаларига ҳам тўхталди.
Унинг фикрича, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатлари тобора мустақил тараққиёт марказларига айланиб, ўз минтақалари хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олмоқда.
Шу билан бирга, Россия ТИВ раҳбари Ғарбни танқид қилиб, уни "беш аср давомида бошқаларнинг ресурслари ҳисобига устунлик қилиб келган" куч сифатида тавсифлади. Лавровнинг сўзларига кўра, ҳозир Ғарб аввалги имтиёзларини сақлаб қолишга уринмоқда, аммо жаҳонда кўп қутбли тартиб шаклланиб бормоқда.