Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Гутерриш ва Лавров Украинадаги можаронинг глобал оқибатларини муҳокама қилди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишСергей Лавров Антониу Гутерриш
Сергей Лавров Антониу Гутерриш  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
Бу масала Нью-Йоркда Россия ташқи ишлар вазири ва БМТ бош котиби ўртасидаги музокараларда кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда жаҳон ташкилоти раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Бош котиб ва ташқи ишлар вазири Украинадаги можарони, жумладан, унинг глобал оқибатларини муҳокама қилди”, - дейилади хабарда.
Россия ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Лавров учрашувда БМТ бош котибига Бучадаги воқеалар сохталаштирилгани ҳақидаги ҳисоботни тақдим этди ва жаҳон ташкилоти котибиятидан бу саҳналаштирилган ҳолатни батафсил ўрганишни талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Украинадаги Буча шаҳрида фуқароларнинг оммавий ўлимида Украина Россияни айблаган эди. Москва эса буни қатъиян рад этиб, воқеани саҳналаштирилган провокация деб атаган. Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари бўлган пайтда шаҳарнинг бирор бир аҳолиси жабр кўрмаган. Бу Киевнинг галдаги иғвоси бўлган.
Встреча Министра иностранных дел РФ С.В.Лаврова с Госсекретарём США М.Рубио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лавров ва Рубио Украина можароси ва Россия-АҚШ муносабатларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0