Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лавров ва Рубио Украина можароси ва Россия-АҚШ муносабатларини муҳокама қилди

© Пресс служба МИД РФВстреча Министра иностранных дел РФ С.В.Лаврова с Госсекретарём США М.Рубио
Встреча Министра иностранных дел РФ С.В.Лаврова с Госсекретарём США М.Рубио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Нью-Йоркда Украина можароси ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси юқори даражадаги ҳафталиги доирасида учрашди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар икки томонлама муносабатлар ва халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, Украинадаги вазиятни тартибга солиш юзасидан фикр алмашди.
Украинадаги вазиятни тартибга солиш масаласи муҳокама қилинар экан, Россия ташқи ишлар вазири Киев режими ва унинг европалик ҳомийлари ҳаракатларини яқиндан мувофиқлаштираётганига эътибор қаратди.
Тинч аҳоли ва трансчегаравий инфратузилма объектларига қасддан зарбалар бераётган, шунингдек, жаҳон энергетика бозорларининг беқарорлашувига олиб келаётган Киевнинг бузғунчи ҳаракатлари атрофлича кўриб чиқилди.
Россия томони махсус ҳарбий операция мақсадларига эришишга, шу жумладан, можаронинг туб сабабларини бартараф этиш асосида уни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга сўзсиз содиқ эканини яна бир бор тасдиқлади.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Рубио АҚШ Украинадаги можаронинг бошқа ҳудудларга тарқалиши эҳтимолидан хавотирда эканини маълум қилди.
"Россия ва Украина ўртасидаги можаро билан боғлиқ хавотирларимиздан бири — у кенгайиб, бошқа ҳудудларга тарқалиши мумкин", — деди у.
Рубионинг сўзларига кўра, бундай хавф гибрид ҳужум, диверсия ёки тасодифий хато натижасида юзага келиши мумкин.
Лавров ва Рубио, шунингдек, Яқин Шарқ, Кавказорти, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги вазият ҳамда йил охиригача ўтказиладиган G20 тадбирларига тайёргарликни муҳокама қилди.
Россия томони Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувлар ва ўзаро саёҳатларни ривожлантириш масалаларини ҳам кўтарди.
Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар фаолиятини нормаллаштириш ва АҚШдаги Россия дипломатик мулки билан боғлиқ масалалар бўйича мулоқотни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари орқали алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Встреча Министра иностранных дел РФ Сергей Лаврова с госсекретарем США Марко Рубио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина можаросини ҳал қилиш ва Форс кўрфазидаги вазият: Лавров – Рубио учрашуви якунлари
Янгиликлар лентаси
0