Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина можаросини ҳал қилиш ва Форс кўрфазидаги вазият: Лавров – Рубио учрашуви якунлари

© Brendan SmialowskiВстреча Министра иностранных дел РФ Сергей Лаврова с госсекретарем США Марко Рубио
Встреча Министра иностранных дел РФ Сергей Лаврова с госсекретарем США Марко Рубио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Oбуна бўлиш
Лавров ва Рубио Украина, дипломатик ваколатхоналар, Форс кўрфазидаги вазият ҳамда Россия–АҚШнинг космик ҳамкорлигини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Манилада АСЕАН тадбирлари доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Украина масаласини муҳокама қилиш чоғида Лавров америкалик ҳамкасбига жанговар тўқнашувлар чизиғидаги вазият ҳақида маълумот берган.
У Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлашни янада кучайтиришга, шунингдек, Европа давлатларининг Россияга "стратегик мағлубият" етказишга қаратилган беқарорлаштирувчи сиёсатига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади
Вазирлик баёнотида Лавров Россиянинг можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёрлиги, Америка томонидан Путин ва Трампнинг Анкориждаги учрашувида илгари сурилган таклифларга содиқлигини билдирган.
Учрашувда икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари фаолияти учун шароитларни нормаллаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ташқи сиёсат идоралари, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Лавров ва Рубио "Роскосмос" давлат корпорацияси ҳамда NASA агентлиги ўртасида тўлақонли алоқаларнинг қайта тикланишини олқишлади. Улар парламентлараро алмашинувлар ва маданий алоқаларни ривожлантириш тарафдори эканликларини ҳам билдирди.
Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.
Рубио учрашув арафасида Украинадаги можаро Россия ва АҚШнинг бошқа соҳаларда келишувга эришишига тўсқинлик қилаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, имконият пайдо бўлса, Вашингтон можарони тугатишда конструктив роль ўйнашга тайёр.
Рабочий визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ТИВ раҳбари Украина можароси бўйича янги баёнотлар берди
Янгиликлар лентаси
0