Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ТИВ раҳбари Украина можароси бўйича янги баёнотлар берди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабочий визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан
Рабочий визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Oбуна бўлиш
Сергей Лавров Украина бўйича музокаралар, Ғарбнинг роли, Россия шартлари ва Киевдан эвакуация қилиш бўйича тавсия ҳақида баёнотлар берди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари жанг майдонида позицияларини йўқотаётган бир пайтда Европа давлатлари Киевни қурол ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров РФ ТИВ Дипломатик академиясида бўлиб ўтган 12-элчилар давра суҳбатида таъкидлади.
Лавровнинг бошқа баёнотлари:
Бугунги кунда Британия ҳам, Европа Иттифоқи давлатлари ҳам нацист Киев режимини қурол ва пул билан таъминлашни давом эттирмоқда, унинг очиқ террорчилик ҳаракатларига йўл бермоқда;
Биз уларни музокаралар тўхтаган нуқтадан исталган вақтда давом эттиришга тайёрмиз;
Европа музокаралар формати ҳақида ўйлаши ва бир нечта имкониятларни таклиф қилиши керак, аммо Европадан ким музокарачи бўлишини Киевнинг ўзи белгилайди;
АҚШ, ҳаракатларига қараганда, холис воситачи ролига даъво қилишдан воз кечмоқда ва Россияга қарши санкция босимини кучайтириш йўлидан бормоқда;
Улар (Ғарб давлатлари - таҳр.) Россиянинг ҳужумини тўхтатиш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга эришишни, вақтдан ютишни ва Киев режимини замонавий қуролларнинг янги партиялари билан таъминлашни хоҳлайди;
Агар биз Брюссель, Париж, Лондон ва Берлиндан эшитаётган баёнотларни тўғридан-тўғри таржима қилсак, Москвадан таслим бўлишни талаб қилишмоқда;
Махсус ҳарбий операциянинг мақсад ва вазифалари бажарилади.
Лавров Россиянинг асосий талаблари сифатида рус тили ва каноник православликка нисбатан чекловларни бекор қилиш, Қрим, Донбасс ва Новороссия бўйича "янги геосиёсий воқелик"ни тан олиш ҳамда Украинанинг нейтрал, блоклардан холи ва ядросиз мақомини таъминлашни санаб ўтди.
Шунингдек, вазир икки ой аввал хорижий дипломатик ваколатхоналар ва компанияларга Киевдан эвакуация қилиш бўйича берилган тавсия ҳали ҳам амал қилишини билдирди.
"Киевдан эвакуация қилиш бўйича тавсия ўз кучида қолади", — деди Лавров.
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лавров: Россия махсус операция мақсадларига дипломатия билан эришишни афзал билади
Янгиликлар лентаси
0