Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лавров: Россия махсус операция мақсадларига дипломатия билан эришишни афзал билади

© Sputnik / Кристина Соловьёва / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари бунинг учун мамлакатнинг ғарбий чегараларида хавфсизлик таъминланиши шартлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига дипломатик йўллар билан эришишни афзал билади, бироқ бунинг учун унинг хавфсизлиги таъминланиши лозим. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг “Украина, Европа ва глобал хавфсизлик” мақоласида маълум қилди.
“Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига дипломатия ёрдамида эришилишини афзал билади. Бунинг учун Россиянинг ғарбий чегараларида хавфсизлик, фуқароларимиз ва ватандошларимизнинг қадр-қиммати, жумладан, уларнинг она рус тили ва насроний эътиқодига бўлган ҳуқуқи ишончли тарзда таъминланиши зарур”, - дейилади мақолада.
Россия ТИВ хабарига кўра, Лавровнинг бу мақоласини аввалига Европанинг “Politico Europe” нашрида чоп қилиш режалаштирилганди, аммо сўнгги лаҳзада таҳририят қарори билан уни чоп қилиш бекор қилинди.
Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Агар Зеленский жиддий гапиришга тайёр бўлса, уни Москвада қабул қилишади – Песков
Янгиликлар лентаси
0