Мирзиёев 109 нафар ўқитувчи ва таълим соҳаси вакилини мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия соҳасида фаолият юритаётган 109 нафар киши фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Янги Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор тажриба ва рақамли технологияларни жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда ёш авлод тарбиясига қўшган ҳиссаси учун жами 109 нафар киши тақдирланган.
Жумладан:
— “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони билан — 2 киши;
— “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони билан — 2 киши;
— “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан — 2 киши;
— “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвони билан — 1 киши;
— “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан — 2 киши;
— “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан — 1 киши;
— “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан — 5 киши;
— “Меҳнат шуҳрати” ордени билан — 6 киши;
— I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан — 5 киши;
— II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан — 8 киши;
— “Дўстлик” ордени билан — 12 киши;
— II даражали “Саломатлик” ордени билан — 4 киши;
— “Мардлик” ордени билан — 5 киши;
— “Соғлом турмуш” медали билан — 9 киши;
— “Жасорат” медали билан — 4 киши;
— “Содиқ хизматлари учун” медали билан — 5 киши;
— “Келажак бунёдкори” медали билан — 6 киши;
— “Шуҳрат” медали билан — 30 киши.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйида.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Президент 20 нафар ёш авлод вакилини “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0