Ўзбекистонда яна 18 та чиқинди полигони ёпилади — 29 та янги станция очилади

© Комитет по экологии и изменению климатаДым от пожара на Ахангаранском полигоне достиг Ташкента
Дым от пожара на Ахангаранском полигоне достиг Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Oбуна бўлиш
2026 йилда Ўзбекистонда 29 та чиқинди қайта юклаш станциясини ишга тушириш режалаштирилган. Бу яна 18 та полигон фаолиятини тугатиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилда 29 та янги чиқинди қайта юклаш станциясини ташкил этиш режалаштирилган. Улар ишга тушиши натижасида умумий майдони 80,35 гектар бўлган яна 18 та чиқинди полигони фаолиятини тугатиш кўзда тутилган.
Бу чоралар мамлакатда маиший чиқинди полигонлари сонини босқичма-босқич камайтириш режасининг бир қисми ҳисобланади. Президентнинг 16 февралдаги фармонига мувофиқ, 2030 йилгача улар сонини камида 50 фоизга қисқартириш белгиланган.
Ҳозир республикада 200 та қаттиқ маиший чиқинди полигони мавжуд. Уларнинг умумий майдони 1,649 минг гектарни ташкил этади.
Жорий йилнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси ва 10 та вилоятдаги яна 18 та полигонда рекультивация ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Уларда чиқиндилар тартибга келтирилиб, тупроқ билан ёпилади ва ҳудуд қайта тикланади.
Айни пайтгача Наманган вилоятининг Чортоқ ва Янгиқўрғон, Фарғона вилоятининг Қўштепа ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманларидаги жами тўртта полигонда ишлар якунланган. Уларнинг фаолияти тўхтатилган.
2024–2025 йилларда эса 50 та полигонда жами 255,34 гектар майдон рекультивация қилинган.
Кейинги босқичда 2027 йилда 11 та, 2028 йилда 9 та ва 2029 йилда яна 8 та полигон ҳудудини рекультивация қилиш режалаштирилган.
Полигон Ядрово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Ўзбекистонда 2024–2025 йилларда 47 та маиший чиқинди полигони ёпилди
Янгиликлар лентаси
0