https://sputniknews.uz/20260928/oktyabr-ozgarish-60781376.html
Тошкентда йўлкира ошади, my.gov орқали янги хизматлар: 1 октябрдан нималар ўзгаради
Тошкентда йўлкира ошади, my.gov орқали янги хизматлар: 1 октябрдан нималар ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро йўлкираси ўзгаради, my.gov'да янги хизматлар пайдо бўлади ва маданий тадбирларга бепул ваучерлар берилади. Тошкент вилоятида сув тарифлари ҳам ошади.
2026-09-28T08:30+0500
2026-09-28T08:30+0500
2026-09-28T09:14+0500
ўзгаришлар
нарх-наво
сув
газ
қурилиш
электр энергияси
экспорт
тадбиркор
жарима
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60781213_0:135:1448:950_1920x0_80_0_0_f9ac34ecc545d3b2d38824b796f181df.png
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Октябрь ойи бошидан Ўзбекистонда транспорт, коммунал хизматлар, давлат хизматлари ва тадбиркорликка оид қатор янги тартиблар кучга киради.Тошкентда йўлкира 2500 сўм бўлади1 октябрдан Тошкентда автобус ва метрода бир марталик қатнов учун электрон тўлов 1700 сўмдан 2500 сўмга ошади. Нақд пулда тўлов 3000 сўмлигича қолади, багаж учун эса 4000 сўм тўланади. Тегишли қарор Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 25 сентябрда қабул қилинган.Транспорт картасида бир соат ичида биринчи сафар 2500 сўм, автобусда иккинчи сафар 1500 сўм бўлади, учинчи ва кейинги автобус сафарлари бепул. Мактаб ўқувчилари, талабалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга абонемент тарифларида 50 фоиз чегирма сақланади.Тошкент вилоятида сув 3 октябрдан қимматлайдиБу ўзгариш 1 октябрдан эмас, 3 октябрдан кучга киради."Тошкент вилояти сув таъминоти" хизмат кўрсатадиган аҳоли учун бир куб метр ичимлик суви ҚҚС билан 2912 сўмдан 3472 сўмга, оқова сув хизмати 1456 сўмдан 1680 сўмга ошади.Истеъмолчилар 3 октябрга қадар олдиндан тўловни амалдаги эски тариф бўйича амалга оширишлари мумкин.my.gov.uz да янги хизматлар пайдо бўлади1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сони кенгаяди.Жумладан, фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади. Фойдаланилмайдиган телефон рақами хизматини тўхтатиш, рақамга уланган пулли хизматларни текшириш, банк картасини блоклаш ёки ёпиш учун ариза юбориш имконияти ҳам яратилади.Шунингдек, кўчмас мулк ёки автотранспортни гаровга қўйиш ва бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни бекор қилиш хизмати ҳам my.gov.uz орқали кўрсатилади.Фуқаро номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда портал орқали автоматик хабар бериш тизими ҳам жорий этилади.Театр, кино ва концертларга бепул ваучерлар1 октябрдан ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабага театр, кино ва концертларга бепул ваучер бериш тизими жорий этилади.Бундай ваучер Ижтимоий реестрга киритилган 100 минг оиланинг бир нафар фарзандига ва ногиронлиги бўлган болаларга ҳам берилади. Маблағ ижтимоий карта орқали тақдим этилади.Тадбиркор жариманинг ярмини тўлаб, қолганидан озод бўлиши мумкин1 октябрдан тадбиркор молиявий жарима ҳақида қарор берилганидан кейин бир ой ичида унинг 50 фоизини ихтиёрий тўласа, қолган ярмини тўлашдан озод этилади.Иккинчи вариант — жаримани олти ой давомида тенг қисмларга бўлиб тўлаш. Бунинг учун биринчи ойда жариманинг олтидан бир қисмини тўлаш кифоя.Экспортда айрим тўловлар 30 фоизга камаяди1 октябрдан товарлар экспортида божхона расмийлаштируви, фитосанитария сертификати, фумигация ва товарнинг келиб чиқиш сертификати учун йиғим ва тўловлар 30 фоизга камайтирилади.Солиқ хавфи паст ва ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига импортда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти ҳам берилади.Қурилишни бошлаш учун рухсат олиш тартиби ўзгаради1 октябрдан истиқболли қурилиш ҳудуди Ягона идентификатор тизимида махсус рақам олмаган бўлса, ушбу ҳудудда қурилишни бошлаш учун рухсатнома бериш тақиқланади.Ягона идентификатор "Uy-joy" рақамли платформасида шаклланади ва "Шаффоф қурилиш" тизими билан интеграция қилинади. У қурилиш лойиҳаси ва объект ҳақидаги маълумотларни ягона рақам орқали кузатиб бориш имконини беради.Шунингдек, лойиҳа ва капитал қурилиш объектининг рақамли паспортлари жорий этилади.Андижонда суюлтирилган газ бўйича тажриба бошланади1 октябрдан Андижон вилоятида тадбиркорларга импорт қилинган суюлтирилган газни маиший газ баллонларида истеъмолчиларга эркин нархларда тўғридан-тўғри сотиш имкони берилади.Лойиҳа ҳозирча тажриба тариқасида фақат Андижон вилоятида амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20260827/sentyabr-uzbekistan-ozgarishlar-59990888.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60781213_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_984023a8f233c7ed78b53e116121af40.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзгаришлар, нарх-наво, сув, газ, қурилиш, электр энергияси, экспорт, тадбиркор, жарима, маданият, яидхп
ўзгаришлар, нарх-наво, сув, газ, қурилиш, электр энергияси, экспорт, тадбиркор, жарима, маданият, яидхп
Тошкентда йўлкира ошади, my.gov орқали янги хизматлар: 1 октябрдан нималар ўзгаради
08:30 28.09.2026 (янгиланди: 09:14 28.09.2026) 1 октябрдан Тошкентда электрон йўлкира 2500 сўмга ошади, my.gov да янги хизматлар ишга тушади. 3 октябрдан Тошкент вилоятида сув ҳам қимматлайди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Октябрь ойи бошидан Ўзбекистонда транспорт, коммунал хизматлар, давлат хизматлари ва тадбиркорликка оид қатор янги тартиблар кучга киради.
Тошкентда йўлкира 2500 сўм бўлади
1 октябрдан Тошкентда автобус ва метрода бир марталик қатнов учун электрон тўлов 1700 сўмдан 2500 сўмга ошади. Нақд пулда тўлов 3000 сўмлигича қолади, багаж учун эса 4000 сўм тўланади. Тегишли қарор Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 25 сентябрда қабул қилинган.
Транспорт картасида бир соат ичида биринчи сафар 2500 сўм, автобусда иккинчи сафар 1500 сўм бўлади, учинчи ва кейинги автобус сафарлари бепул. Мактаб ўқувчилари, талабалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга абонемент тарифларида 50 фоиз чегирма сақланади.
Тошкент вилоятида сув 3 октябрдан қимматлайди
Бу ўзгариш 1 октябрдан эмас, 3 октябрдан кучга киради.
"Тошкент вилояти сув таъминоти" хизмат кўрсатадиган аҳоли учун бир куб метр ичимлик суви ҚҚС билан 2912 сўмдан 3472 сўмга, оқова сув хизмати 1456 сўмдан 1680 сўмга ошади.
Истеъмолчилар 3 октябрга қадар олдиндан тўловни амалдаги эски тариф бўйича амалга оширишлари мумкин.
my.gov.uz да янги хизматлар пайдо бўлади
1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сони кенгаяди.
Жумладан, фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади. Фойдаланилмайдиган телефон рақами хизматини тўхтатиш, рақамга уланган пулли хизматларни текшириш, банк картасини блоклаш ёки ёпиш учун ариза юбориш имконияти ҳам яратилади.
Шунингдек, кўчмас мулк ёки автотранспортни гаровга қўйиш ва бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни бекор қилиш хизмати ҳам my.gov.uz орқали кўрсатилади.
Фуқаро номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда портал орқали автоматик хабар бериш тизими ҳам жорий этилади.
Театр, кино ва концертларга бепул ваучерлар
1 октябрдан ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабага театр, кино ва концертларга бепул ваучер бериш тизими жорий этилади.
Бундай ваучер Ижтимоий реестрга киритилган 100 минг оиланинг бир нафар фарзандига ва ногиронлиги бўлган болаларга ҳам берилади. Маблағ ижтимоий карта орқали тақдим этилади.
Тадбиркор жариманинг ярмини тўлаб, қолганидан озод бўлиши мумкин
1 октябрдан тадбиркор молиявий жарима ҳақида қарор берилганидан кейин бир ой ичида унинг 50 фоизини ихтиёрий тўласа, қолган ярмини тўлашдан озод этилади.
Иккинчи вариант — жаримани олти ой давомида тенг қисмларга бўлиб тўлаш. Бунинг учун биринчи ойда жариманинг олтидан бир қисмини тўлаш кифоя.
Экспортда айрим тўловлар 30 фоизга камаяди
1 октябрдан товарлар экспортида божхона расмийлаштируви, фитосанитария сертификати, фумигация ва товарнинг келиб чиқиш сертификати учун йиғим ва тўловлар 30 фоизга камайтирилади.
Солиқ хавфи паст ва ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига импортда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти ҳам берилади.
Қурилишни бошлаш учун рухсат олиш тартиби ўзгаради
1 октябрдан истиқболли қурилиш ҳудуди Ягона идентификатор тизимида махсус рақам олмаган бўлса, ушбу ҳудудда қурилишни бошлаш учун рухсатнома бериш тақиқланади.
Ягона идентификатор "Uy-joy" рақамли платформасида шаклланади ва "Шаффоф қурилиш" тизими билан интеграция қилинади. У қурилиш лойиҳаси ва объект ҳақидаги маълумотларни ягона рақам орқали кузатиб бориш имконини беради.
Шунингдек, лойиҳа ва капитал қурилиш объектининг рақамли паспортлари жорий этилади.
Андижонда суюлтирилган газ бўйича тажриба бошланади
1 октябрдан Андижон вилоятида тадбиркорларга импорт қилинган суюлтирилган газни маиший газ баллонларида истеъмолчиларга эркин нархларда тўғридан-тўғри сотиш имкони берилади.
Лойиҳа ҳозирча тажриба тариқасида фақат Андижон вилоятида амалга оширилади.