Иш ҳақи, жарималар ва "прописка": 1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

© Sputnik / Сгенерировано ИИКакие изменения вступят в силу в Узбекистане с 1 сентября?
Какие изменения вступят в силу в Узбекистане с 1 сентября? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Янги ойдан иш ҳақи ва стипендиялар ошади, автобусларда йўлкира тўлаш тартиби ўзгаради ва янги ижтимоий хизматлар жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. 1 сентябрдан Ўзбекистонда иш ҳақи, транспорт, давлат хизматлари, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида бир қатор ўзгаришлар кучга киради.
Иш ҳақи ва стипендиялар ошади
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм, базавий ҳисоблаш миқдори эса 440 минг сўм бўлади. Шу муносабат билан БҲМга боғланган жарималар, давлат божлари ва бошқа тўловлар ҳам ошади.
Автобусга чиқиш билан йўлкира тўланади
Брутто-шартнома асосида ишлайдиган шаҳар автобусларида йўловчи транспортга чиқиши билан йўл ҳақини тўлаши шарт. Тўлов транспорт ёки банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз воситалар орқали амалга оширилади. Автобусдан тушиш вақтида тўлашга йўл қўйилмайди. Акс ҳолда йўловчи чиптасиз кетаётган ҳисобланади.
Турган жойи бўйича пропискани онлайн бекор қилиш мумкин бўлади
Мулкдор ёки турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаро "прописка"сини бекор қилиш учун ЯИДХП ёки давлат хизматлари маркази орқали ариза юбориши мумкин бўлади.
Талабаларни ётоқхонада рўйхатга олиш соддалашади
Талабалар ётоқхонасига жойлашиш шартномаси тузилиши билан бир вақтда уларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади. Яъни талаба рўйхатдан ўтиш учун алоҳида мурожаат қилиши талаб этилмайди.
Айрим миграция хизматлари онлайн кўрсатилади
Хорижда яшаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистонга таклиф қилиш, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати учун ариза бериш ҳамда турган жой бўйича рўйхатни бекор қилиш хизматлари ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
Янги парваришлаш нафақаси жорий этилади
18 ва ундан катта ёшдаги чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсни парвариш қилаётган қонуний вакилга ҳар ойлик нафақа тўланади. Унинг миқдори ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақага тенг бўлади.
Зўравонликдан жабрланган болаларга бепул юридик ёрдам берилади
Зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга процессуал ҳаракатларга жалб қилинган пайтдан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади. Жабрланган боланинг дастлабки кўрсатуви мажбурий тарзда видеоёзувга олинади.
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бор болалар билан оилабай ишланади
Ижтимоий ходимлар ота-оналарга болани таълим ва ижтимоий хизматларга жалб қилишда амалий ёрдам беради. Боланинг мазкур хизматлардан фойдаланиши доимий кузатиб борилади.
Паллиатив ва хоспис ёрдамининг ягона тизими ишга тушади
Паллиатив ёрдамга (оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган беморларнинг оғриғини енгиллаштириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган кўмак) муҳтож беморларни аниқлаш, йўллаш, ҳисобга олиш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнлари ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади
Янгиликлар лентаси
0