Қорақалпоғистонда Хитой билан 400 млн доллардан ортиқ келишувлар имзоланди

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиВ Каракалпакстане подписаны соглашения с Китаем на сумму более 400 млн долларов
В Каракалпакстане подписаны соглашения с Китаем на сумму более 400 млн долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Oбуна бўлиш
Нукусда ўтган Ўзбекистон — Хитой форуми якунлари бўйича тоғ-кон саноати, геология, АТ, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда келишувларга эришилди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон — Хитой ҳудудлараро савдо-иқтисодий форуми якунлари бўйича умумий қиймати 400 млн доллардан ортиқ қатор келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форумда икки мамлакат давлат идоралари ва бизнес вакилларидан иборат қарийб 400 киши қатнашди. Улар орасида Хитойнинг Шенси провинцияси делегацияси, "SilkRoad Industrial Cooperation Center", "Shaanxi Yulin Energy Group" ва "China Civil Engineering Construction Corporation" вакиллари бор.
Томонлар тоғ-кон саноати, геология, ахборот технологиялари ва қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Хитойлик инвесторларга Қорақалпоғистондаги ресурслар, имтиёзлар ва амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар тақдим этилди.
Форум дастурида Хитой делегациясининг Қўнғирот сода заводи, "Barsakelmes" туз кони ва "Kungrad Salt Free Zone" саноат ҳудуди билан танишиши ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, АТ, сунъий интеллект ва дата-марказлар қурилиши бўйича инвестиция имкониятларининг алоҳида тақдимоти ўтказилиши белгиланган.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сунъий интеллект ва дата-марказлар учун ташкил этилган махсус зонада умумий қиймати 8 млрд доллар бўлган олтита лойиҳани амалга ошириш режалаштирилганини маълум қилган эди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2026
Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш соҳалари белгиланди
Янгиликлар лентаси
0