Жиззахда тош даври маконлари ва 30 тага яқин петроглиф топилди

© Агентство культурного наследия В Джизаке обнаружены стоянки каменного века и около 30 петроглифов.
В Джизаке обнаружены стоянки каменного века и около 30 петроглифов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Oбуна бўлиш
Зомин туманида палеолит ва неолит даврига оид янги археологик объектлар, Шароф Рашидов туманида эса 30 тага яқин қоятош сурати аниқланди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Жиззах вилоятининг Зомин ва Шароф Рашидов туманларида олиб борилган археологик дала-қидирув ишлари давомида тош даврига оид янги объектлар ва қоятош суратлари аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадқиқотлар Маданий мерос агентлиги ҳамда Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ходимлари томонидан сентябрь ойида ўтказилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Зомин тумани Аччи қишлоғининг шарқий қисмида палеолит даврига, Пешағор қишлоғида эса неолит даврига оид маконлар қайд этилган.
Шунингдек, Аччи қишлоғининг ғарбий қисми ва Аржа қишлоғи ҳудудида неолит даврига мансуб топилмажойлар аниқланган.
Мутахассислар бир ҳудудда палеолит ва неолит даврларига оид ёдгорликларнинг топилиши Зомин воҳаси ва Туркистон тизмасининг ушбу қисмида қадимги жамоалар узоқ тарихий даврлар давомида яшаганини кўрсатишини таъкидламоқда.
Дала-қидирув ишлари чоғида Шароф Рашидов тумани Равот қишлоғида, Равотсойнинг чап соҳилида янги қоятош суратлари мажмуаси ҳам топилди.

Еттита сланец қоятош юзасида жами 30 тага яқин петроглиф қайд этилди. Улар орасида овчи, тоғ эчкиси, қорамол, ит, қуёшсимон белги ва камондан ўқ узаётган овчи тасвирлари бор.

Дастлабки таҳлилларга кўра, петроглифлар бронза давридан илк ўрта асрларгача бўлган даврларга мансуб бўлиши мумкин.
Янги топилмалар Туркистон тизмасида қадимги жамоаларнинг тарқалиши, яшаш муҳити ва хўжалик фаолиятини ўрганиш учун муҳим манба ҳисобланади.

Маълумот учун: палеолит даври тахминан 2,6 миллион йил аввал бошланиб, милоддан аввалги 12–10 минг йилликларгача давом этган. Неолит милоддан аввалги X–IV минг йилликлар, бронза даври эса асосан милоддан аввалги III–II минг йилликларга тўғри келади. Илк ўрта асрлар Марказий Осиё тарихида тахминан милодий V–VIII асрларни қамраб олади.

КенгайтиришЙиғиштириш
На юге Узбекистана обнаружен редкий объект эпохи эллинизма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Македониялик Искандардан кейинги излар: Сурхондарёда қадимий юнон ҳарбий лагери топилди
Янгиликлар лентаси
0