https://sputniknews.uz/20260928/evropaliklar-moscow-hujum-qorqitish-60794446.html
"Руслар деярли етиб келди": европаликларни "Москва ҳужуми яқин" деб қандай қўрқитишмоқда
"Руслар деярли етиб келди": европаликларни "Москва ҳужуми яқин" деб қандай қўрқитишмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Дания разведкасининг Россия таҳдиди ҳақидаги ҳисоботи Ғарб ОАВда "Москва ҳужуми яқин" деган шов-шувли сарлавҳаларга айланди. РИА Новости колумнисти Владимир Корнилов бу ахборот занжири ва унинг мантиғини таҳлил қилди.
2026-09-28T13:26+0500
2026-09-28T13:26+0500
2026-09-28T13:30+0500
колумнистлар
европа
дания
буюк британия
сергей лавров
нато
оав
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60794188_0:0:1440:810_1920x0_80_0_0_6b9d7384bd9c6039053966ec4540d4ae.jpg
Эстония разведкаси ҳақидаги интернет-мемлар энди долзарб эмас. Ўтган ҳафтадан бошлаб эстонияликларни данияликлар самарали алмаштирди. Қолаверса, даниялик разведкачилар Ғарб ОАВда шунчалик кўп иқтибос келтирилишини ўзлари ҳам кутмаган кўринади.Воқеалар занжири Дания ҳарбий вертолётининг Россиянинг "Сообразительний" корветига қарши провокациясидан бошланди. 14 сентябрь куни Болтиқ денгизининг халқаро сувларида бўлган кемасига Fennec вертолёти гўёки "одатий суратга олиш" учун хавфли даражада яқинлашди. Данияликларни тўқнашув хавфидан огоҳлантириш учун экипаж иккита сигнал ракетасини учиришга мажбур бўлди.Ана шунда қироллик ҳарбий идораси раҳбари Йеппе Бруусда кутилмаганда муаммолар бошланди. Ўз мамлакати матбуоти воқеа юзасидан мутлақо ўринли, аммо жуда ноқулай саволлар бера бошлади.Энди вазир ҳайрон: муаммо нимада ўзи? Катта гап бўпти — Дания армияси кемага қарши навбатдаги провокация билан шармандали аҳволга тушиб, одатдагидек "Россия тажовузи" ҳақида шов-шув кўтарди. Бунинг нимаси янгилик? Европада ҳамма шу билан шуғулланади.Аммо Бруус идорасининг версияси шунчалик ишончсиз ва зиддиятли эдики, охир-оқибат ундан сўрашди: агар вертолёт корветдан хавфсиз масофада бўлган бўлса, учиш масофаси 150–200 метрдан ошмайдиган сигнал ракетаси қандай қилиб унинг яқинидан учиб ўтган?Бу вазирни довдиратиб қўйди. У Дания матбуоти "Россия версиясига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратаётгани", "ўз армиясига ишониш кераклиги" ва энг кулгили томони — ўзи "масофа бўйича мутахассис эмаслиги"ни айта бошлади.Аммо журналистлар унга ўтган йил кузида Дания аэропортлари устида учаётган "катта эҳтимол билан рус дронлари" ҳақидаги ҳукумат хабарларига ишонганликларини эслатишди. Ўшанда катта жанжал кўтарилган, "ҳодиса" Ғарб таҳлилчиларининг "Россиянинг гибрид уруши" ҳақидаги кейинги ҳисоботларига киритилган эди. Яъни ҳозир тинмай "Бўрилар!" (бу ўринда "Россия таҳдиди!") деб бақирган болакай эффекти ишга тушди: бир куни унга шунчаки ишонмай қўйишди.Хўш, ўз матбуотининг ишончсизлигига дуч келган даниялик "болакай" нима қилди?Бруус, афтидан, шарманда бўлганини тушуниб етиб, махсус матбуот анжумани ўтказди. Унда унга бўйсунувчи Дания ҳарбий разведка хизмати — FE "Россия томонидан таҳдидни баҳолаш" деб номланган уч саҳифалик мутлақо фойдасиз ва бўш ҳужжатни тақдим этди.Яъни Дания Мудофаа вазирлиги учун шармандали бўлган денгиздаги воқеага матбуот қизиқишини чалғитиш учун ахборот майдонига дабдабали ном билан мазмунсиз қоғоз ташлашди.Ва бу иш берганга ўхшади: эртаси куни ҳужжат ҳақида бутун Ғарб матбуоти ёзди. Аммо уларнинг талқинида "FE"нинг беозор хулосалари қандайдир апокалиптик тус олди — ҳатто маъруза муаллифларининг ўзлари учун ҳам кутилмаган даражада.Гап шундаки, бу уч саҳифа қандайдир махфий маълумотлар таҳлили эмас. Бу юз бериши мумкин ва юз бериши мумкин бўлмаган сценарийларнинг оддий рўйхати, холос. Эҳтимол, интернетдаги очиқ маълумотлардан сунъий интеллект томонидан шошилинч тузилган.Ҳужжатда ёзилишича, Россиянинг Европага тўғридан-тўғри ҳужум қилиш хавфи "жуда эҳтимолдан йироқ", "чекланган ҳарбий ҳужум" хавфи эса "паст, аммо ўсиб бораётган" деб баҳоланган.Энди Ғарб ОАВнинг бу борадаги жазавасига эътибор беринг. CNBC, "The Guardian", "Financial Times", "Sky News" ва бошқалар бир хил мазмундаги сарлавҳа билан чиқмоқда: "Россия бир неча ой ичида НАТО мамлакатига ҳужум қилиши мумкин, деб огоҳлантирмоқда Дания разведкаси".Фарқни ҳис қилинг!Матбуот анжуманининг эртаси куни бу хабарларни ўқиган даниялик ҳарбий разведкачиларнинг оғзи очилиб қолганини тасаввур қилиш мумкин. Улар Россияга қарши провокация атрофидаги жанжални бостиришни хоҳлашди, аммо ўзлари янада қизғинроқ жанжални қўзғатишди.Аслида, эскалация шундай авж олади!Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Европада 2030 йилда Россия билан урушга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ Россияга қарши жазава ҳақида гапирганида айнан шуни назарда тутган эди.Бу авантюристлар Россияга қарши сценарийлар орқали ўз фуқароларининг асабини бузишда, очиқдан-очиқ ҳаддан ошишда давом этмоқда.Буни фақат даниялик журналистларнинг ўз армияси версиясига ишончсизлиги эмас, Британиядаги муносабат ҳам кўрсатади.Масалан, жамоатчилик "Sky One" телеканалидаги "Уруш ўйини" шоусини катта шубҳа билан қабул қилди. Унда Британия сиёсатининг "уриб туширилган учувчилари" Россия билан урушнинг боришини моделлаштирган.Британия бош вазири ролини консерваторлар ҳукуматининг бир пайтлар қудратли вазири Майкл Гоув ижро этди. Мудофаа вазири ролини эса нисбатан яқинда ҳақиқатан ҳам мудофаа вазири бўлган Пенни Мордонт ўйнади.Бу авантюристлар ушбу шоуда ўз мамлакатларини Россияга қарши урушга қанчалик осонлик билан тортганликлари янада ҳайратланарли: ҳаммаси ядровий зарба бериш имкониятини муҳокама қилиш билан якунланади. Чамаси, шундан кейин зулмат чўккан...Ҳатто Россиянинг азалий танқидчилари ҳам бу қўрқинчли томошани кескин танқид қилишди. Либерал "The New World" журнали уни "пропаганда" деб атади, чунки ҳар бир қисм бир хил фикрга олиб келади: "Британия ёмон қуролланган ва Россия билан урушга тайёр эмас".Россиянинг узоқ йиллик танқидчиси Оуэн Мэттьюз эса "The Independent" саҳифаларида шоу Дания ҳарбий разведкасининг ҳисоботи билан бир вақтга тўғри келганига эътибор қаратди. У Россия тажовузи билан қўрқитишнинг умумевропа муҳитига органик тарзда уйғунлашганини таъкидлади.Шунингдек, Мэттьюз бундай қўрқинчли сценарийларнинг асосий муаммосини кўрсатди: уларда ҳеч ким "Россия билан етилиб келаётган қарама-қаршиликнинг манбаи бўлган тушунмовчилик, риторика ва паранойя туманини қандай тарқатиш керак" деган саволни бермайди.Иш шу даражага бориб етдики, Британия русофобиясининг бош мафкурачиси Эдвард Лукас ҳам Россияга нисбатан қўрқувларни кучайтиришда "эҳтиросларни жиловлашга" чақирмоқда. Чунки, унинг фикрича, бу билан улар Россиянинг ноғорасига ўйнамоқда:Бу шуни англатадики, ҳатто ўнлаб йиллар давомида "рус таҳдиди" ҳақида жар солган баъзи "болалар" ҳам очиқча ҳаддан ошиб кетганликларини тушуниб етишди.Улар рус классикларининг "Кейин сизнинг малла жингалак сочларингиз кўзга баттар ташланади ва сизни шунчаки ура бошлашади", деган сатрларини ўқиганга ўхшайди.Қолаверса, ноқулай саволлар бераётган ўз аудиторияси уларни дўппослашни бошлаяпти.
https://sputniknews.uz/20260916/lavrov-europe-russia-60492313.html
европа
дания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Владимир Корнилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/462/55/4625503_337:0:853:516_100x100_80_0_0_c9db7dd8df95fa8ab104c4ad8568339f.jpg
Владимир Корнилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/462/55/4625503_337:0:853:516_100x100_80_0_0_c9db7dd8df95fa8ab104c4ad8568339f.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60794188_180:0:1260:810_1920x0_80_0_0_0cc0b49727ae49bef51626076c28998a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Владимир Корнилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/462/55/4625503_337:0:853:516_100x100_80_0_0_c9db7dd8df95fa8ab104c4ad8568339f.jpg
колумнистлар, европа, дания, буюк британия, сергей лавров, нато, оав
колумнистлар, европа, дания, буюк британия, сергей лавров, нато, оав
"Руслар деярли етиб келди": европаликларни "Москва ҳужуми яқин" деб қандай қўрқитишмоқда
13:26 28.09.2026 (янгиланди: 13:30 28.09.2026) Дания разведкасининг Россия таҳдиди ҳақидаги баҳсли ҳисоботи Ғарб ОАВда қандай қилиб "Москва ҳужуми яқин" деган мазмунда талқин қилингани ҳақида РИА Новости колумнисти Владимир Корнилов ёзди.
Эстония разведкаси ҳақидаги интернет-мемлар энди долзарб эмас. Ўтган ҳафтадан бошлаб эстонияликларни данияликлар самарали алмаштирди. Қолаверса, даниялик разведкачилар Ғарб ОАВда шунчалик кўп иқтибос келтирилишини ўзлари ҳам кутмаган кўринади.
Воқеалар занжири Дания ҳарбий вертолётининг Россиянинг "Сообразительний" корветига қарши провокациясидан бошланди. 14 сентябрь куни Болтиқ денгизининг халқаро сувларида бўлган кемасига Fennec вертолёти гўёки "одатий суратга олиш" учун хавфли даражада яқинлашди. Данияликларни тўқнашув хавфидан огоҳлантириш учун экипаж иккита сигнал ракетасини учиришга мажбур бўлди.
Шундан сўнг вертолёт дарҳол учиб кетди, эртаси куни эса Дания Мудофаа вазирлиги ракеталардан бири "вертолётдан бир неча метр наридан учиб ўтганини" айтиб, бутун дунёга шов-шув кўтарди.
Ана шунда қироллик ҳарбий идораси раҳбари Йеппе Бруусда кутилмаганда муаммолар бошланди. Ўз мамлакати матбуоти воқеа юзасидан мутлақо ўринли, аммо жуда ноқулай саволлар бера бошлади.
Энди вазир ҳайрон: муаммо нимада ўзи? Катта гап бўпти — Дания армияси кемага қарши навбатдаги провокация билан шармандали аҳволга тушиб, одатдагидек "Россия тажовузи" ҳақида шов-шув кўтарди. Бунинг нимаси янгилик? Европада ҳамма шу билан шуғулланади.
Аммо Бруус идорасининг версияси шунчалик ишончсиз ва зиддиятли эдики, охир-оқибат ундан сўрашди: агар вертолёт корветдан хавфсиз масофада бўлган бўлса, учиш масофаси 150–200 метрдан ошмайдиган сигнал ракетаси қандай қилиб унинг яқинидан учиб ўтган?
Бу вазирни довдиратиб қўйди. У Дания матбуоти "Россия версиясига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратаётгани", "ўз армиясига ишониш кераклиги" ва энг кулгили томони — ўзи "масофа бўйича мутахассис эмаслиги"ни айта бошлади.
Аммо журналистлар унга ўтган йил кузида Дания аэропортлари устида учаётган "катта эҳтимол билан рус дронлари" ҳақидаги ҳукумат хабарларига ишонганликларини эслатишди. Ўшанда катта жанжал кўтарилган, "ҳодиса" Ғарб таҳлилчиларининг "Россиянинг гибрид уруши" ҳақидаги кейинги ҳисоботларига киритилган эди.
Бир неча ойдан сўнг эса Дания полицияси терговни жимгина тўхтатиб, амалда ҳеч қандай дронлар бўлмаганини тан олди.
Яъни ҳозир тинмай "Бўрилар!" (бу ўринда "Россия таҳдиди!") деб бақирган болакай эффекти ишга тушди: бир куни унга шунчаки ишонмай қўйишди.
Хўш, ўз матбуотининг ишончсизлигига дуч келган даниялик "болакай" нима қилди?
Бруус, афтидан, шарманда бўлганини тушуниб етиб, махсус матбуот анжумани ўтказди. Унда унга бўйсунувчи Дания ҳарбий разведка хизмати — FE "Россия томонидан таҳдидни баҳолаш" деб номланган уч саҳифалик мутлақо фойдасиз ва бўш ҳужжатни тақдим этди.
Яъни Дания Мудофаа вазирлиги учун шармандали бўлган денгиздаги воқеага матбуот қизиқишини чалғитиш учун ахборот майдонига дабдабали ном билан мазмунсиз қоғоз ташлашди.
Ва бу иш берганга ўхшади: эртаси куни ҳужжат ҳақида бутун Ғарб матбуоти ёзди. Аммо уларнинг талқинида "FE"нинг беозор хулосалари қандайдир апокалиптик тус олди — ҳатто маъруза муаллифларининг ўзлари учун ҳам кутилмаган даражада.
Гап шундаки, бу уч саҳифа қандайдир махфий маълумотлар таҳлили эмас. Бу юз бериши мумкин ва юз бериши мумкин бўлмаган сценарийларнинг оддий рўйхати, холос. Эҳтимол, интернетдаги очиқ маълумотлардан сунъий интеллект томонидан шошилинч тузилган.
Ҳужжатда ёзилишича, Россиянинг Европага тўғридан-тўғри ҳужум қилиш хавфи "жуда эҳтимолдан йироқ", "чекланган ҳарбий ҳужум" хавфи эса "паст, аммо ўсиб бораётган" деб баҳоланган.
Яъни Дания разведкаси осмондан олиб гапирди, бироқ мутлақо эҳтиросни қўзғатмайдиган ҳужжатни тақдим этди.
Энди Ғарб ОАВнинг бу борадаги жазавасига эътибор беринг. CNBC, "The Guardian", "Financial Times", "Sky News" ва бошқалар бир хил мазмундаги сарлавҳа билан чиқмоқда: "Россия бир неча ой ичида НАТО мамлакатига ҳужум қилиши мумкин, деб огоҳлантирмоқда Дания разведкаси".
Матбуот анжуманининг эртаси куни бу хабарларни ўқиган даниялик ҳарбий разведкачиларнинг оғзи очилиб қолганини тасаввур қилиш мумкин. Улар Россияга қарши провокация атрофидаги жанжални бостиришни хоҳлашди, аммо ўзлари янада қизғинроқ жанжални қўзғатишди.
Аслида, эскалация шундай авж олади!
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Европада 2030 йилда Россия билан урушга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ Россияга қарши жазава ҳақида гапирганида айнан шуни назарда тутган эди.
"Бундай позиция ўзини ўзи амалга оширадиган башоратга айланиши мумкин", — дея огоҳлантирди вазир, Европа элиталари орасида ҳозир авантюристлар кўплигини таъкидлади.
Бу авантюристлар Россияга қарши сценарийлар орқали ўз фуқароларининг асабини бузишда, очиқдан-очиқ ҳаддан ошишда давом этмоқда.
Буни фақат даниялик журналистларнинг ўз армияси версиясига ишончсизлиги эмас, Британиядаги муносабат ҳам кўрсатади.
Масалан, жамоатчилик "Sky One" телеканалидаги "Уруш ўйини" шоусини катта шубҳа билан қабул қилди. Унда Британия сиёсатининг "уриб туширилган учувчилари" Россия билан урушнинг боришини моделлаштирган.
Британия бош вазири ролини консерваторлар ҳукуматининг бир пайтлар қудратли вазири Майкл Гоув ижро этди. Мудофаа вазири ролини эса нисбатан яқинда ҳақиқатан ҳам мудофаа вазири бўлган Пенни Мордонт ўйнади.
Бу авантюристлар ушбу шоуда ўз мамлакатларини Россияга қарши урушга қанчалик осонлик билан тортганликлари янада ҳайратланарли: ҳаммаси ядровий зарба бериш имкониятини муҳокама қилиш билан якунланади. Чамаси, шундан кейин зулмат чўккан...
Ҳатто Россиянинг азалий танқидчилари ҳам бу қўрқинчли томошани кескин танқид қилишди. Либерал "The New World" журнали уни "пропаганда" деб атади, чунки ҳар бир қисм бир хил фикрга олиб келади: "Британия ёмон қуролланган ва Россия билан урушга тайёр эмас".
"Бу Майкл Гоув иштирокидаги охирзамон — ҳаммамиз ҳалокатга маҳкуммиз", — дея киноя қилди The Times.
Россиянинг узоқ йиллик танқидчиси Оуэн Мэттьюз эса "The Independent" саҳифаларида шоу Дания ҳарбий разведкасининг ҳисоботи билан бир вақтга тўғри келганига эътибор қаратди. У Россия тажовузи билан қўрқитишнинг умумевропа муҳитига органик тарзда уйғунлашганини таъкидлади.
Шунингдек, Мэттьюз бундай қўрқинчли сценарийларнинг асосий муаммосини кўрсатди: уларда ҳеч ким "Россия билан етилиб келаётган қарама-қаршиликнинг манбаи бўлган тушунмовчилик, риторика ва паранойя туманини қандай тарқатиш керак" деган саволни бермайди.
Иш шу даражага бориб етдики, Британия русофобиясининг бош мафкурачиси Эдвард Лукас ҳам Россияга нисбатан қўрқувларни кучайтиришда "эҳтиросларни жиловлашга" чақирмоқда. Чунки, унинг фикрича, бу билан улар Россиянинг ноғорасига ўйнамоқда:
"Қўрқинчли гаплар — бу Кремлнинг психологик операцияси... Кремль FUD — fear, uncertainty, doubt, яъни "қўрқув, ноаниқлик, шубҳа" тактикасини тарқатишга ҳаракат қилмоқда. Ва жуда кўп гўёки эксперт овозлари буни кучайтирмоқда".
Бу шуни англатадики, ҳатто ўнлаб йиллар давомида "рус таҳдиди" ҳақида жар солган баъзи "болалар" ҳам очиқча ҳаддан ошиб кетганликларини тушуниб етишди.
Улар рус классикларининг "Кейин сизнинг малла жингалак сочларингиз кўзга баттар ташланади ва сизни шунчаки ура бошлашади", деган сатрларини ўқиганга ўхшайди.
Қолаверса, ноқулай саволлар бераётган ўз аудиторияси уларни дўппослашни бошлаяпти.