Лавров: агар Европа Россияга ҳужум қилса, уруш жуда қисқа бўлади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабочий визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан
Рабочий визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия Ғарб билан мулоқотдан воз кечмаяпти, аммо давлат хавфсизлигига дахлдор соҳаларда Европа билан янги келишувлар тузмоқчи эмас.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия давлат хавфсизлиги боғлиқ бўлган соҳаларда Европа мамлакатлари билан янги шартнома ва келишувлар тузмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Екатеринбургдаги Халқаро ёшлар фестивалида маълум қилди.
“Қачон ва агар Европа давлатларидан бирортаси жиддий мулоқотни қайта бошлашни истаса, биз аввало уларнинг ниятларини, нима таклиф қилишлари мумкинлигини тинглаймиз. Кейин эса бу бизни қониқтирадими ёки йўқми, ҳал қиламиз”, — деди у.
Шу билан бирга, Лавров Россия БРИКС ва ШҲТдаги ҳамкорлари каби Ғарб билан муносабатлардан воз кечмаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Москва ўнлаб йиллар давомида Ғарб билан дўстона ва тенг ҳуқуқли муносабатлар қуришга ҳаракат қилган, аммо Ғарб “Россияни тийиб туриш фойдасига танлов қилган”.
Лавров кўп қутбли дунё шаклланишини объектив жараён деб атади. У БРИКС мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётидаги улуши ортиб бораётганини таъкидлаб, бу жараён “Ғарб элиталарининг тажовузкорона қаршилигига дуч келмоқда”, деди.
Дипломат Россия Европага ҳужум қилиш ниятида эмаслигини яна бир бор билдирди.
“Агар Россияга қарши урушга тайёргарлик ҳақида ҳар куни гапирадиган Европа Россия Федерациясига ҳужум қилса, бу бутунлай бошқа уруш бўлади ва у жуда қисқа бўлади”, — деди Лавров.
АҚШ билан муносабатларга тўхталар экан, у Вашингтон Москвага икки томонлама мулоқотни қайта тиклашни таклиф қилаётгани ва айрим алоқалар давом этаётганини билдирди. Бироқ, Лавровга кўра, тўлақонли мулоқот учун икки давлат муносабатларини нормаллаштириш зарур.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Арктикада халқаро ҳамкорлик: муаммолар ва имкониятлар — Лавров мақоласи
Янгиликлар лентаси
0