Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Ҳиндистон, Хитой ва БАА билан савдони кенгайтирмоқда — Слепнёв билан интервью

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишАндрей Слепнев (архивное фото)
Андрей Слепнев (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ Ҳиндистон билан эркин савдо бўйича музокараларни давом эттирмоқда, Хитой билан савдони кенгайтиришни, Сербия билан эса божсиз етказиб беришни соддалаштиришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ҳиндистон билан эркин савдо тўғрисидаги келишув бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Томонлар учун асосий масалалардан бири бозорга кириш шартлари ва бож ставкалари бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда ЕОИИ савдо вазири Андрей Слепнёв “Вести” ахборот хизматига берган интервьюсида маълум қилди.
ЕОИИ комиссиясининг аввалги ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон билан эркин савдо режими товар етказиб бериш ҳажмини қарийб 10 млрд долларга ошириши ва Иттифоқ иқтисодиётида тахминан 180 мингта янги юқори унумли иш ўрни яратиши мумкин.
Слепнёвнинг айтишича, ЕОИИ ташқи савдо алоқаларини бошқа йўналишларда ҳам кенгайтирмоқда. Хусусан, 6 октябрдан ЕОИИ ва БАА ўртасида янги эркин савдо режими кучга киради. Амирликлар ЕОИИдан экспорт қилинадиган товарларнинг 98 фоизини қамраб олувчи товар номенклатурасининг 86 фоизи бўйича имтиёзли режим тақдим этади.
ЕИК ҳисоб-китобига кўра, бу ЕОИИ экспортчиларига божхона тўловларидан йилига 266 млн долларгача тежаш имконини бериши мумкин. Ўрта муддатли истиқболда ЕОИИ ва БАА ўртасидаги йиллик товар айирбошлаш ҳажми яна 5–6 млрд долларга ўсиши кутилмоқда.
Хитой билан ЕОИИнинг классик эркин савдо келишуви йўқ. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги имтиёзсиз келишув асосида ишламоқда. Комиссия келгусида савдо режимини янада либераллаштириш, жумладан, айрим товарларга божларни бекор қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Слепнёв аввалроқ ҳатто чекланган эркин савдо режими вариантлари ҳам таҳлил қилинаётганини айтган.
Слепнёв интервьюда Хитой бозорига чиққан айрим Россия маҳсулотларини ҳам мисол келтирди. Унинг сўзларига кўра, Белёв пастиласи, карамель ва Россия дизайнерларининг кийимлари Хитойда талабгир маҳсулотлар қаторига кирган. Бунда электрон савдо майдончалари маҳсулотларни бозорга олиб чиқишда муҳим восита бўлмоқда.
Вазир Сербия билан савдода ҳисоб-китоб, логистика ва бюрократик тўсиқлар мавжудлигини ҳам қайд этди. ЕОИИ ва Сербиянинг умумий чегараси йўқлиги сабабли товарлар учинчи давлатлар орқали ташилади.
ЕИК шу муносабат билан божсиз товарларни расмийлаштириш механизмини ўзгартириш устида ишламоқда. Янги тартиб корхоналарга транзит давлатларини савдони расмийлаштириш жараёнига ортиқча жалб қилмасдан, ўзаро божсиз маҳсулот етказиб бериш имконини бериши керак.
Интервьюда Слепнёв ЕОИИ ва Европа Иттифоқининг иқтисодий моделларини ҳам таққослади. Унинг фикрича, ЕОИИнинг устун томонларидан бири энергия ресурслари, хомашё, озиқ-овқат ва юқори малакали кадрлар базасига эга эканидир. Европа Иттифоқининг афзалликлари сифатида эса у юқори технологиялар ва катта истеъмол бозорини қайд этган.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
ЕЭК обсудила с крупнейшими маркетплейсами продвижение товаров ЕАЭС на рынки третьих стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ товарлари маркетплейслар орқали Хитой ва Ҳиндистон бозорларига чиқарилади
Янгиликлар лентаси
0