Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ товарлари маркетплейслар орқали Хитой ва Ҳиндистон бозорларига чиқарилади

© Пресс-служба ЕЭК ЕЭК обсудила с крупнейшими маркетплейсами продвижение товаров ЕАЭС на рынки третьих стран
ЕЭК обсудила с крупнейшими маркетплейсами продвижение товаров ЕАЭС на рынки третьих стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Oбуна бўлиш
ЕИК йирик маркетплейслар билан ЕОИИ товарларини электрон савдо орқали ташқи бозорларга чиқариш масаласини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясида (ЕИК) ЕОИИ мамлакатлари маҳсулотларини маркетплейслар орқали ташқи бозорларга чиқариш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда йирик электрон савдо майдончалари, миллий тартибга солувчи органлар ва бизнес вакиллари иштирок этди.
ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёвнинг айтишича, электрон савдо каналлари орқали ЕОИИ бозорига хорижий товарлар фаол кириб келмоқда. Шу билан бирга, Иттифоқ мамлакатлари ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш имкониятларига ҳам кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Унинг таъкидлашича, айниқса кичик ва ўрта бизнес учун маркетплейслар экспортга чиқишда муҳим каналга айланиши мумкин. Бунинг учун турли схема ва механизмлар кўриб чиқилмоқда — миллий платформаларнинг ташқи бозорларга мустақил чиқишидан тортиб, маркетплейслар ўртасидаги ҳамкорликкача.
Муҳокамада экспортга тўсқинлик қилаётган амалий муаммолар ҳам кўриб чиқилди. Улар орасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, платформаларнинг учинчи мамлакатлар бозорларига чиқиши ва тартибга солиш масалалари бор.
Истиқболли йўналишлар сифатида ЕОИИ мамлакатлари ўртасида электрон савдони ривожлантириш, МДҲдаги ҳамкорлар, шунингдек, Хитой, Мўғулистон ва Ҳиндистон бозорларига чиқиш белгиланди.
Интернет-савдо компаниялари ассоциацияси маълумотларига кўра, ўтган йили ЕОИИ мамлакатлари маҳсулотларини электрон тижорат каналлари орқали учинчи мамлакатларга экспорт қилиш ҳажми 700 млрд рублдан ошган. Бу йил ушбу кўрсаткич 1 трлн рублдан ошиши кутилмоқда.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Работа оптовой базы группы компаний Вестер в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қирғизистонлик сотувчиларга Россия интернет-дўконларига товар етказиш енгиллаштирилди
Янгиликлар лентаси
0