Ўзбекистон Осиё ўйинларида 4-ўринга кўтарилди — 26 сентябрь якунлари

© Пресс-служба НОКДелегация Узбекистана в 7-й день Азиатских игр завоевала 1 золотую и 2 серебряные медали.
Делегация Узбекистана в 7-й день Азиатских игр завоевала 1 золотую и 2 серебряные медали. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон спортчилари 26 сентябрь куни Осиё ўйинларида яна учта медаль қўлга киритди. Делегация 8 та олтин билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринга кўтарилди
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида 26 сентябрь куни битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритди.
Куннинг ягона олтин медалини байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида 500 метрлик яккалик дастурида Шаҳриёр Маҳкамов олди.
Арина Танатмишева аёллар ўртасида 500 метрлик байдарка пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. Бу унинг ушбу Осиё ўйинларидаги иккинчи кумуш медали бўлди.
Яна бир кумуш медални Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова аралаш каноэ жуфтлиги қўлга киритди. Шу тариқа 26 сентябрь якунига кўра Ўзбекистоннинг медаллари сони 34 тага етди: 8 та олтин, 17 та кумуш ва 9 та бронза.
Ўзбекистон 4-ўринга кўтарилди
26 сентябрь якунларига кўра, умумжамоа медаллар ҳисобида Хитой ишончли етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 107 та олтин, 41 та кумуш ва 28 та бронза — жами 176 та медаль бор.
Иккинчи ўринда Япония — 31 та олтин, 49 та кумуш ва 49 та бронза. Жанубий Корея 16 та олтин, 21 та кумуш ва 36 та бронза билан учинчи ўринда.
Ўзбекистон 8 та олтин, 17 та кумуш ва 9 та бронза медаль билан 4-ўринга чиқди. Қозоғистонда ҳам 8 та олтин бор, аммо кумуш медаллари камроқ — 8 та.
Уч кунда еттита олтин
Ўзбекистон спортчилари охирги уч кун ичида олтин медаллар сонини кескин оширди.
24 сентябрь куни терма жамоа бир йўла 5 та олтин медаль олди. Шохсанам Шерзодова, Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев жуфтлиги, Владимир Свечников, Ўткирбек Жўраев ва Шарифа Давронова чемпион бўлди. Ўша куни Ўзбекистон спортчилари жами 16 та медаль қўлга киритган.
25 сентябрда Сухроб Ходжаев енгил атлетиканинг болға улоқтириш дастурида олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон бу куни яна учта кумуш ва битта бронза олди.
26 сентябрда эса Шаҳриёр Маҳкамовнинг ғалабаси Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги олтин медаллари сонини 8 тага етказди.
Осиё ўйинларининг асосий рекордлари
Айчи-Нагоя-2026да жаҳон рекорди ҳам янгиланди. Япониялик 17 ёшли Син Оҳаши 200 метрга брасс усулида сузишда 2 дақиқа 4,83 сония натижа кўрсатиб, аввалги жаҳон рекордини 0,65 сонияга яхшилади. У тарихда ушбу масофани 2 дақиқа 5 сониядан тез сузган биринчи спортчи бўлди.
Таиландлик Пурипол Бунсон эса 25 сентябрь куни 100 метрлик финалда 9,90 сония натижа билан Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Қизиғи, у ўша куннинг ярим финалида ҳам рекордни янгилаган — 9,91 сония.
Количество медалей Узбекистана на Азиатских играх достигло 17 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Осиё ўйинлари: Ўзбекистон медаллари сони 17 тага етди
Янгиликлар лентаси
0