Осиё ўйинлари: Ўзбекистон медаллари сони 17 тага етди

© Министерство спортаКоличество медалей Узбекистана на Азиатских играх достигло 17
Количество медалей Узбекистана на Азиатских играх достигло 17 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон спортчилари 24 сентябрь куни ҳозиргача 7 та — бир олтин, тўрт кумуш ва икки бронза медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида медаллар жамғармасини тўлдиришда давом этмоқда. 24 сентябрь куни ҳозиргача мамлакат спортчилари 7 та совринни қўлга киритди.
Шоҳсанам Шерзодова каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 200 метрлик яккалик дастурида ғолиб чиқиб, Ўзбекистон делегациясига Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медални тақдим қилди.
Кумуш медалларни академик эшкак эшишда Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрож Маматқулов — Павел Сорин жуфтлиги ҳамда Анна Аксёнова, Мария Сергеева, Райҳона Сатторова ва Айдана Сметуллаевадан иборат экипаж қўлга киритди. Каноэда Артур Гулиев ва Владлен Денисов жуфтлиги ҳам иккинчи натижани қайд этди.
Максим Голубев — Алишер Турдиев жуфтлиги академик эшкак эшишда, Арина Танатмишева ва Екатерина Шубина эса байдаркада бронза медалига сазовор бўлди.
23 сентябрь куни Ўзбекистон делегацияси яна тўртта бронза медалини қўлга киритган эди.

Қиличбоз Полина Волобуева, ушучилар Сайдулло Абдурашидов ва Дониёр Турғунбоев, шунингдек, киберспортчилар Абубакр Иминжанов ва Фаррух Мирҳамидов совриндор бўлди. Киберспортдаги бронза Ўзбекистон учун Осиё ўйинлари тарихида ушбу йўналишдаги илк медаль бўлди.

Шу тариқа, 24 сентябрь кунги натижалардан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 2 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза — жами 17 та медаль бор.
23 сентябрь якунларига кўра, Ўзбекистон 1 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза — жами 10 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 14-ўринда турган эди. Ўша пайтда Хитой 47 та олтин билан биринчи, Япония 15 та олтин билан иккинчи, Жанубий Корея 8 та олтин билан учинчи, Қозоғистон 7 та олтин билан тўртинчи ўринни эгаллаган.
Аичи-Нагоя-2026: Нодирбек Шавкатов завоевал бронзовую медаль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Осиё ўйинлари: Шавкатов ММАда бронза олди, 13 ёшли хитойлик сузувчи рекорд ўрнатди
Янгиликлар лентаси
0