https://sputniknews.uz/20260927/kazakhstan-caspian-sea-fojia-tekshiruv-60771922.html
Қозоғистонда Каспийдаги фожиа ортидан текширувлар бошланди — мудофаа вазири ишдан олинди
Қозоғистонда Каспийдаги фожиа ортидан текширувлар бошланди — мудофаа вазири ишдан олинди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Каспийда 14 ҳарбий ҳалок бўлган воқеадан кейин Мудофаа вазирлигида комплекс текширув ва аудит бошланди. Мудофаа вазири Даурен Косанов лавозимидан озод қилинди, унинг ўрнига Айдос Мирзахметов тайинланди.
2026-09-27T12:56+0500
2026-09-27T12:56+0500
2026-09-27T12:56+0500
қозоғистон
қасим-жомарт тоқаев
мудофаа вазирлиги
суриштирув
ҳалок бўлди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1b/60771755_2:0:1920:1079_1920x0_80_0_0_b777bd44ef36bca37aa9430dad7638b3.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Қозоғистонда Каспий денгизида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган фожиа ортидан Мудофаа вазирлигида бир нечта текширув бошланди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев мудофаа вазири Даурен Косановни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.Шу куни Айдос Мирзахметов Қозоғистоннинг янги мудофаа вазири этиб тайинланди. У бунга қадар Қуролли кучларнинг Махсус операциялар кучларига қўмондонлик қилган.Бундан ташқари, Қозоғистон Олий аудиторлик палатаси Мудофаа вазирлигида давлат аудитини бошлади. Текширувда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва ҳарбий қисмларнинг моддий-техник таъминоти ўрганилади.Фожиа бўйича жиноят иши ҳам тергов қилинмоқда. Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, хизматга совуққонлик билан қараш ва кемани бошқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича иш қўзғатилган. Каспий денгизида нима бўлган?24 сентябрь куни Мангистау вилоятида Ҳарбий-денгиз кучлари машғулоти пайтида ўқув-жанговар вазифани бажараётган ҳарбий хизматчилар кучли шамол ва об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши оқибатида Каспий денгизига оқизиб кетилган.Мудофаа вазирлигининг якуний маълумотига кўра, денгизга тушиб кетган 17 ҳарбийнинг уч нафари қутқарилган, 14 нафари ҳалок бўлган. 25 сентябрь куни сўнгги икки ҳарбийнинг жасади топилгач, қидирув-қутқарув операцияси якунланган.
https://sputniknews.uz/20260926/qozogistonda-kaspiy-dengizida-halok-bolgan-harbiylar-dafn-etildi-60761217.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1b/60771755_241:0:1680:1079_1920x0_80_0_0_47be711e638d72b4b7f8452639253c67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, қасим-жомарт тоқаев, мудофаа вазирлиги, суриштирув, ҳалок бўлди
қозоғистон, қасим-жомарт тоқаев, мудофаа вазирлиги, суриштирув, ҳалок бўлди
Қозоғистонда Каспийдаги фожиа ортидан текширувлар бошланди — мудофаа вазири ишдан олинди
Қозоғистонда Каспий денгизида 14 ҳарбий ҳалок бўлган фожиадан кейин Мудофаа вазирлигида комплекс текширув ва давлат аудити бошланди
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Қозоғистонда Каспий денгизида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган фожиа ортидан Мудофаа вазирлигида бир нечта текширув бошланди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев мудофаа вазири Даурен Косановни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати
хабар берди.
Шу куни Айдос Мирзахметов Қозоғистоннинг янги мудофаа вазири этиб тайинланди. У бунга қадар Қуролли кучларнинг Махсус операциялар кучларига қўмондонлик қилган.
Фожиадан кейин президент Мудофаа вазирлигидаги вазиятни комплекс текшириш учун махсус комиссия
тузди. Дастлабки натижалар етти кун ичида президентга тақдим этилиши керак.
Бундан ташқари, Қозоғистон Олий аудиторлик палатаси Мудофаа вазирлигида давлат аудитини бошлади. Текширувда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва ҳарбий қисмларнинг моддий-техник таъминоти ўрганилади.
Фожиа бўйича жиноят иши ҳам тергов қилинмоқда. Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, хизматга совуққонлик билан қараш ва кемани бошқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича иш қўзғатилган.
Мудофаа вазирлигининг беш нафар мансабдори, жумладан Ҳарбий-денгиз кучлари бош штаби бошлиғи — бош қўмондоннинг биринчи ўринбосари, икки ҳарбий қисм командири, денгиз пиёдалари ротаси ҳамда катер командири гумонланувчи сифатида ушланган.
Каспий денгизида нима бўлган?
24 сентябрь куни Мангистау вилоятида Ҳарбий-денгиз кучлари машғулоти пайтида ўқув-жанговар вазифани бажараётган ҳарбий хизматчилар кучли шамол ва об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши оқибатида Каспий денгизига оқизиб кетилган.
Мудофаа вазирлигининг якуний маълумотига кўра, денгизга тушиб кетган 17 ҳарбийнинг уч нафари қутқарилган, 14 нафари ҳалок бўлган. 25 сентябрь куни сўнгги икки ҳарбийнинг жасади топилгач, қидирув-қутқарув операцияси якунланган.