Қозоғистонда Каспий денгизида ҳалок бўлган ҳарбийлар дафн этилди

© Мангистау вилояти акиматиҚозоғистонда Каспий денгизида ҳалок бўлган аскарлар дафн этилди
Қозоғистонда Каспий денгизида ҳалок бўлган аскарлар дафн этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Oбуна бўлиш
Каспий денгизида 24 сентябрь куни содир бўлган фожиа оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 3 киши қутқарилди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Манғистов вилоятида Каспий денгизида ўтказилган машғулотлар чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар дафн этилди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги.
Видолашув маросимида Мудофаа вазири Даурен Косанов, Манғистов вилояти ҳокими Нурдаулет Қилибой, Қозоғистон Олий муфтийси Наурйзбай қози Тағанули, шунингдек, Қурултой депутатлари ва ҳарбий хизматдошлари иштирок этди.
"Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига барча зарур ҳар томонлама ёрдам, жумладан, давлат ижтимоий тўловлари, моддий кўмак ва хотира тадбирларини ташкил этишда тўлиқ кўмак кўрсатилмоқда", - дейилади ҳокимлик хабарида.
Аввалроқ Манғистов вилояти ҳокимлиги томонидан ҳалок бўлган ва жабрланган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун маблағ йиғиладиган махсус жамғарма ташкил этилган эди.
"Барча жамғарилган маблағлар ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва жабрланганларга тўлиқ манзиллилик ва шаффофлик тамойиллари асосида, давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қатъий назорати остида йўналтирилади", - дея таъкидлади ҳокимлик.
© Мангистау вилояти акиматиҚозоғистонда Каспий денгизида ҳалок бўлган аскарлар дафн этилди
Қозоғистонда Каспий денгизида ҳалок бўлган аскарлар дафн этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Қозоғистонда Каспий денгизида ҳалок бўлган аскарлар дафн этилди
Ғарбий Қозоғистон вилоятида ҳам ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Нариман Турегалиев, прокуратура вакиллари, ҳамкасблари, жамоат фаоллари ва маҳаллий аҳоли вакиллари улар билан хайрлашиш учун келишди.
Маросим иштирокчилари ҳалок бўлган аскарларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирдилар. Ватан ҳимоячилари хотирасига Қуръон тиловат қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Каспий денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказиш вақтида об-ҳаво кескин ёмонлашуви оқибатида 17 ҳарбий кемадан сувга тушиб кетади. Кейинчалик улардан 3 нафари қутқариб қолинади, 14 нафари ҳалок бўлади. Ушбу ҳола юзасида Қозоғистон прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб 5 нафар ҳарбий амалдор ҳибсга олинган.
На Каспии продолжается поисковая операция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Каспийдаги фожиа: Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик йўллади
Янгиликлар лентаси
0