Каспийдаги фожиа: Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик йўллади

© Минобороны КазахстанаНа Каспии продолжается поисковая операция
На Каспии продолжается поисковая операция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
Каспий денгизи ҳудудида машғулотлар пайтида 14 нафар қозоғистонлик ҳарбий хизматчи қурбон бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Каспий денгизи ҳудудида машғулотлар пайтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилади”, - дейилган хабарда.
24 сентябрь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизи соҳилида ҳарбий-денгиз кучлари машқлари пайтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли шамол туфайли 17 ҳарбий хизматчи очиқ денгизга чўкиб кетди. Улардан 14 нафари ҳалок бўлди. Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида уч киши қутқарилди.
Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тезкор-тергов гуруҳи тузилди.
Каспий денгизидаги фожиа сабаб мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилинди.
На Каспии продолжается поисковая операция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Каспийдаги фожиа: ҳалок бўлган барча 14 нафар қозоғистонлик ҳарбий жасади топилди
Янгиликлар лентаси
0