Каспийдаги фожиа: ҳалок бўлган барча 14 нафар қозоғистонлик ҳарбий жасади топилди

© Минобороны КазахстанаНа Каспии продолжается поисковая операция
На Каспии продолжается поисковая операция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари машғулотлари чоғида 17 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида чўкиб кетди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Каспий денгизида олиб борилган қидирув операцияси якунланди, ҳалок бўлган 14 нафар қозоғистонлик ҳарбий хизматчининг барчаси топилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун, 25 сентябрь куни, соат тахминан 09:15 да узлуксиз олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида илгари бедарак йўқолган икки ҳарбий хизматчи – сержант Гумаров Мансур ва денгизчи Турдибекули Мираснинг жасадлари топилди”, - дейилади хабарда.
24 сентябрь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизи соҳилида ҳарбий-денгиз кучлари машқлари пайтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли шамол туфайли 17 ҳарбий хизматчи очиқ денгизга чўкиб кетди. Улардан 14 нафари ҳалок бўлди. Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида уч киши қутқарилди.
Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тезкор-тергов гуруҳи тузилди.
Каспий денгизидаги фожиа сабаб мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилинди.
Рабочая поездка Раиса Республики Татарстан Р.Н.Минниханова в г.Нижнекамск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Татаристон раҳбари Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди ва жабрланганлар ҳолидан хабар олди
Янгиликлар лентаси
0