Татаристон раҳбари Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди ва жабрланганлар ҳолидан хабар олди

© Администрация Раиса Р.ТатарстанРабочая поездка Раиса Республики Татарстан Р.Н.Минниханова в г.Нижнекамск
Рабочая поездка Раиса Республики Татарстан Р.Н.Минниханова в г.Нижнекамск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Oбуна бўлиш
Татаристон раҳбари Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик телеграммасини йўллади ва Ўзбекистон бош консули билан бирга Нижнекамскдаги шифохонада дрон ҳужумида жабрланганлар ҳолидан хабар олди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди. У ҳалок бўлганлар оилалари ва жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Минниханов Нижнекамск марказий туман шифохонасига ҳам борди. У ерда беморлар билан суҳбатлашиб, уларнинг аҳволи ҳақида шифокорлардан маълумот олди. Татаристон раҳбарига Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консули Нодиржон Қосимов ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон ФВВнинг сўнгги маълумотига кўра, ҳужум оқибатида Нижнекамскда қурувчи бўлиб ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланиб шифохонага ётқизилган.
Шавкат Мирзиёев топшириғи билан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилди ва Россияга махсус ишчи гуруҳ юборилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиш ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
Татаристон ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳар бир марҳум учун 2 млн рубль (таҳминан 290 млн сўм), жароҳатланганларга эса жароҳат оғирлигига қараб 300–600 минг рубль (43–87 млн сўм атрофида) бир марталик ёрдам ажратади.
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Татаристонда Украина дронлари ҳужуми оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0