Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Татаристонда Украина дронлари ҳужуми оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота скорой помощи в Москве
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
Oбуна бўлиш
Бош консулхона ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадларини зарур расмий жараёнлардан сўнг ватанга қайтариш чораларини кўради.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрига дронлар ҳужуми оқибатида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Бош консулхона маълумотига кўра, вазият дипломатик ваколатхона назоратига олинган. Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш учун маҳаллий тергов органлари билан алоқа ўрнатилган.

Суд-тиббий экспертизаси ва бошқа зарур расмий жараёнлар якунлангач, фуқаролар жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади.

Татаристон расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлган. 75 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган, уларнинг 21 нафари касалхонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистондан ташқари Тожикистон фуқаролари ҳам бор.
Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан теракт моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Татаристонда 10 август мотам куни деб эълон қилинди.
В ЮНИСЕФ призвали к защите детей в конфликтах после атаки в Геленджике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ЮНИСЕФ Россияда болалар ҳалок бўлган Украина дронлари ҳужумидан сўнг баёнот берди
Янгиликлар лентаси
0