Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ЮНИСЕФ Россияда болалар ҳалок бўлган Украина дронлари ҳужумидан сўнг баёнот берди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВ ЮНИСЕФ призвали к защите детей в конфликтах после атаки в Геленджике
В ЮНИСЕФ призвали к защите детей в конфликтах после атаки в Геленджике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Oбуна бўлиш
Ташкилот Геленжик ва Белгороддаги ҳодисаларни тилга олиб, болаларга зарар етказувчи ҳужумларни дарҳол тўхтатишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. БМТ Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ Россиянинг Краснодар ўлкаси ва Белгород вилоятида болалар ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланган ҳужумлардан сўнг барча томонларни халқаро гуманитар ҳуқуқ талабларига риоя қилишга чақирди.
Ташкилотнинг 4 август куни эълон қилинган баёнотида сўнгги бир неча кун ичида болалар яна ҳужумлар қурбони бўлгани таъкидланди.
ЮНИСЕФ Белгород вилоятида 2 август куни дрон болалар майдончаси яқинига зарба бериши оқибатида 13 ёшли қиз ҳалок бўлгани, етти ва тўққиз ёшли яна икки қиз жароҳатлангани ҳақидаги хабарларни келтирди.
Шунингдек, ташкилот Краснодар ўлкасидаги ҳужумда етти киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлгани ва қарийб 40 киши жароҳатланганини қайд этган.
"Болалар ҳалок бўлаётган ва жароҳатланаётган ҳужумлар тўхтатилиши керак", — дея таъкидлади ташкилот.
ЮНИСЕФ баёноти эълон қилинганидан кейин Краснодар ўлкаси тезкор штаби маълумотларни янгилади. Унга кўра, Геленжикда ҳалок бўлган етти кишининг тўрт нафари болалардир.
Жароҳатланганлар сони 58 нафарга етган. Улардан 21 нафари касалхонага ётқизилган, яна 37 кишига амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЮНИСЕФ барча томонларни болалар ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш бўйича халқаро гуманитар ҳуқуқда белгиланган мажбуриятларга риоя қилишга чақирди.
Здание ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
БМТ Украина зарбасидан Старобельск коллежида 21 киши ҳалок бўлгани ҳақида баёнот берди
Янгиликлар лентаси
0