Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

БМТ Украина зарбасидан Старобельск коллежида 21 киши ҳалок бўлгани ҳақида баёнот берди

© Sputnik/ РИА НовостиЗдание ООН
Здание ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Oбуна бўлиш
БМТ Инсон ҳуқуқлари бошқармаси зарба вақтида таълим муассасаси фаолият юритганини ҳамда у ерда тинч аҳоли ва талабалар жабрланганини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Украина Қуролли кучларининг ЛХРдаги Старобелск педагогика коллежига берган зарбаси оқибатида тинч аҳоли, жумладан, талабалар ҳалок бўлгани ва жароҳатланганини тасдиқлади.
БМТ маълумотига кўра, ҳодиса 21–22 май кунлари Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган йирик ҳужум вақтида Старобельск шаҳрида содир бўлган. Россия расмийлари 21 киши ҳалок бўлгани ва 44 киши жароҳатланганини маълум қилган.
БМТ очиқ манбалардан олинган маълумотларни синчковлик билан таҳлил қилди. Уларда ҳужум вақтида таълим муассасалари фаолият юритгани, у ерда тинч аҳоли ва кўплаб талабалар бўлгани кўрсатилган.
Бошқарма таҳлилига кўра, зарба оқибатида тинч аҳоли вакиллари, жумладан талабалар ҳалок бўлган ёки жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар орасида 18 нафар аёл борлиги ҳам қайд этилган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Россия ва Украина расмийларини бундай ҳолатлар юзасидан тезкор, мустақил ва самарали тергов ўтказишга, айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Иностранные журналисты посетили Старобельск и Луганск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ҳалок бўлган қизлар никоҳ либосида дафн этилади — омбудсман Старобельск фожиаси ҳақида
Янгиликлар лентаси
0