Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ҳалок бўлган қизлар никоҳ либосида дафн этилади — омбудсман Старобельск фожиаси ҳақида

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишИностранные журналисты посетили Старобельск и Луганск
Иностранные журналисты посетили Старобельск и Луганск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия омбудсмани Яна Лантратова Старобельскдаги коллежга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган кўплаб қизлар никоҳ либосида дафн этилишини айтди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. ЛХРнинг Старобельск шаҳридаги коллежга ҳужум оқибатида ҳалок бўлган кўплаб қизлар никоҳ либосида дафн этилади. Бу ҳақда Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Яна Лантратова журналистларга маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
“Биласизми, энг қўрқинчлиси нима? Менга кўплаб қизларни никоҳ либосида дафн қилишларини айтишди”, — деди Лантратова.
Унинг сўзларига кўра, Старобельскда бу қадар кўп болалар бир вақтда ҳалок бўлган ҳолат аввал кузатилмаган. Лантратова коллежга уюштирилган ҳужумни “аниқ ҳарбий жиноят” деб атади.
Лантратова ЛХРга келган хорижий журналистларни Старобельскдаги коллеж атрофида ҳарбий объектлар йўқлигини ўз кўзи билан кўриб, буни қайд этишга чақирди.
“Бу ерда ҳеч қандай ҳарбий объект йўқ. Биз уларга ҳақиқатни кўрсатмоқчимиз”, — деди у.
Лантратова ҳужум тасодифий бўлмаганини таъкидлади.
“Бу ҳаво мудофаасининг хатоси эмас эди. Бу тасодифий ўқ отиш ҳам эмасди. Бу ов эди — қайта ўқлаш учун танаффуслар билан, бинодан югуриб чиқаётганларни нишонга олиш осонроқ бўлиши учун”, — деб ёзди у “Макс” платформасидаги каналида.
Унинг айтишича, қутқарув ишлари давом этаётган кейинги кунларда ҳам ҳудуд ўққа тутилган.
“Уларга ҳалок бўлган болалар камлик қилди. Кейинги кунларда бу ерда болаларни излаб топишаётган, биз ота-оналарнинг даҳшатли йиғисини кўрган пайтимизда ҳам уларга барибир эди, улар доимий равишда ўқ узишди”, — деди Лантратова.
РИА Новости маълумотига кўра, 24 май куни 19 давлатдан келган хорижий журналистлар Старобельскдаги фожиа жойида бўлди. Улар ҳужум оқибатларини кўрган, гувоҳлар ва республика вакиллари билан суҳбатлашган.
Лантратова аввалроқ Россия халқаро ташкилотлардан Старобельскдаги коллеж ётоқхонасига уюштирилган ҳужумга муносабат билдиришини кутаётганини айтган эди. У ҳужум тинч объектга қаратилганини таъкидлаган.
ЛХР раҳбари Леонид Пасечник маълумотига кўра, ҳужум оқибатида 21 нафар ўқувчини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган, 44 нафар талаба жароҳатланган. Ҳужум вақтида бинода 86 нафар ўқувчи бўлгани айтилмоқда.
Обстановка на месте обрушения при ударе ВСУ общежития Старобельского колледжа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Буни саҳналаштириб бўлмайди”: хорижий журналистларга Старобельскда фожиа жойи кўрсатилди
Янгиликлар лентаси
0