Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда ўртача маош бўйича Россия етакчи — $1431: ЕИК мамлакатлар кесимида маълумот берди

© SputnikКурсы валют
Курсы валют - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Oбуна бўлиш
Доллар ҳисобида энг юқори маош Россияда — 1431 доллар, энг тез ўсиш эса Қирғизистонда қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи ярмида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида ўртача номинал иш ҳақи ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) маълум қилди.
Доллар ҳисобида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Россияда қайд этилди — 1431 доллар. Кейинги ўринларда Беларусь — 1026 доллар, Қозоғистон — 988 доллар, Арманистон — 830 доллар ва Қирғизистон — 615 доллар турибди.
Бироқ иш ҳақи ўсиш суръати бўйича тартиб бошқача. Январь–июнь ойларида номинал маош Қирғизистонда 27,5 фоиз, Беларусда 13,2 фоиз, Россияда 12,7 фоиз, Қозоғистонда 10,3 фоиз, Арманистонда эса 5,5 фоиз ошган.
Инфляция ҳисобга олинганда ҳам Қирғизистон етакчи бўлиб қолди: реал иш ҳақи 15,3 фоизга ошган. Беларусда ўсиш 7,5 фоиз, Россияда 6,5 фоиз, Арманистонда 0,9 фоизни ташкил қилди. Қозоғистонда эса реал иш ҳақи 0,6 фоизга пасайган.
Шу тариқа, ЕОИИда иш ҳақининг энг юқори даражаси Россияда сақланиб қолмоқда, энг юқори ўсиш суръати эса Қирғизистонда қайд этилди.
ЕИК маълумотлари дастлабки ҳисобланади ва кейинчалик аниқлаштирилиши мумки
Расчет заработной платы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда 2025 йилги ўртача иш ҳақи ва энг тез ўсган давлатлар эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0