https://sputniknews.uz/20260311/eaeu-ish-haqi-osgan-davlatlar-56224158.html
ЕОИИда 2025 йилги ўртача иш ҳақи ва энг тез ўсган давлатлар эълон қилинди
ЕОИИда 2025 йилги ўртача иш ҳақи ва энг тез ўсган давлатлар эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотига кўра, 2025 йилда реал иш ҳақи Қирғизистонда 9,9 фоизга, Беларусда 9 фоизга ўсди. Қозоғистон бўйича тўлиқ маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.
2026-03-11T18:13+0500
2026-03-11T18:13+0500
2026-03-11T18:13+0500
ўзбекистон ва еоии
маош
россия
арманистон
еоии
еик
қирғизистон
қозоғистон
беларусь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1f/46407187_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_e401e3cc69d5b4e0a0a1afebba95727c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар орасида 2025 йилда реал иш ҳақи энг тез Қирғизистон ва Беларусда ўсди — мос равишда 9,9 фоиз ва 9 фоиз. Евроосиё иқтисодий комиссияси Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Россияда ўртача иш ҳақи ўсишига оид маълумотларни эълон қилди. Беларусда номинал иш ҳақи 16,3 фоизга, реал иш ҳақи эса 9 фоизга ошган. Ўртача маош 877 долларни ташкил этган.Россияда 2025 йилда ўртача иш ҳақи 1 203 доллар бўлиб, номинал ҳисобда 13,5 фоизга, реал ҳисобда эса 4,4 фоизга кўпайган.Арманистонда ўртача ойлик иш ҳақи 783 долларга етган. Бу ерда номинал ўсиш 5,6 фоиз, реал ўсиш эса 2,2 фоизни ташкил этган.Ўша давр якунларига кўра, Қозоғистон ЕОИИда реал иш ҳақи ўсмаган ягона давлат бўлган — инфляция туфайли аҳолининг харид қобилияти 0,4 фоизга пасайган. Ўшанда ўртача иш ҳақи 833 долларни ташкил этган.
https://sputniknews.uz/20260227/eoii-mehnat-migrantlari-55998031.html
арманистон
қирғизистон
қозоғистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1f/46407187_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_842b99acedaa3da0b84ca47797081ead.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, иш ҳақи, реал иш ҳақи, номинал иш ҳақи, қирғизистон, беларус, россия, арманистон, қозоғистон, евроосиё иқтисодий комиссияси
еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, иш ҳақи, реал иш ҳақи, номинал иш ҳақи, қирғизистон, беларус, россия, арманистон, қозоғистон, евроосиё иқтисодий комиссияси
ЕОИИда 2025 йилги ўртача иш ҳақи ва энг тез ўсган давлатлар эълон қилинди
2025 йилда ЕОИИ давлатлари орасида реал иш ҳақи энг тез Қирғизистон ва Беларусда ўсди. Қозоғистон бўйича эса ҳозирча тўлиқ маълумотлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар орасида 2025 йилда реал иш ҳақи энг тез Қирғизистон ва Беларусда ўсди — мос равишда 9,9 фоиз ва 9 фоиз.
Евроосиё иқтисодий комиссияси Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Россияда ўртача иш ҳақи ўсишига оид маълумотларни
эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда иш ҳақи энг тез Қирғизистонда ўсган. Номинал ҳисобда ўсиш 18,9 фоизни, инфляция ҳисобга олинган реал кўринишда эса 9,9 фоизни ташкил этган. Мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 508 долларга етган.
Беларусда номинал иш ҳақи 16,3 фоизга, реал иш ҳақи эса 9 фоизга ошган. Ўртача маош 877 долларни ташкил этган.
Россияда 2025 йилда ўртача иш ҳақи 1 203 доллар бўлиб, номинал ҳисобда 13,5 фоизга, реал ҳисобда эса 4,4 фоизга кўпайган.
Арманистонда ўртача ойлик иш ҳақи 783 долларга етган. Бу ерда номинал ўсиш 5,6 фоиз, реал ўсиш эса 2,2 фоизни ташкил этган.
Қозоғистон бўйича 2025 йил якунлари ҳали эълон қилинмаган. Мамлакат Миллий статистика бюроси фақат январь–сентябрь ойлари учун маълумотларни тақдим этган.
Ўша давр якунларига кўра, Қозоғистон ЕОИИда реал иш ҳақи ўсмаган ягона давлат бўлган — инфляция туфайли аҳолининг харид қобилияти 0,4 фоизга пасайган. Ўшанда ўртача иш ҳақи 833 долларни ташкил этган.