Хитой ва АҚШ ўзаро ҳурмат асосида тинч-тотув яшаш йўлини топа олади - Ван И

© Жэньмин ЖибаоСи Цзинпинь и Дональд Трамп
Си Цзинпинь и Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Oбуна бўлиш
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Си Цзинпиннинг АҚШга давлат ташрифи якунлари бўйича баёнот эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Хитой ва АҚШ ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик асосида тинч-тотув яшаш йўлини топа олади, деди шанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, ХХР раиси Си Сзинпиннинг АҚШга ташрифи якунлари бўйича баёнотида.
"Хитой ва АҚШ орасида ўзаро ҳурмат, адолат ва тенглик таъминланса, албатта, мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали, бу сайёрада турли цивилизация, тизим ва ривожланиш йўлларига эга бўлган икки давлат узоқ муддатли тинч-тотув яшаши учун тўғри йўлни биргаликда белгилашлари мумкин", - деди у.
Шунингдек вазир Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида келишмовчилик ва зиддиятлар бўлиши табиий ҳол деди.
"Хитой ва АҚШнинг миллий хусусиятлари турлича, шунинг учун улар ўртасида келишмовчиликлар бўлиши табиий. Баъзи келишмовчиликлар жуда кескин, айрим қарама-қаршиликлар эса мураккаб характерга эга", - деди Ван И.

Шу билан бирга у, мавжуд келишмовчиликларни сақлаб қолган ҳолда, умумий тил топишиш Хитой ва АҚШ муносабатларининг энг муҳим жиҳати эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ван И, Хитой раиси Си Цзинпиннинг АҚШга ташрифи натижалари дунёда узоқ муддатли тинчликка катта таъсир кўрсатишини ҳам айтиб ўтди.
"Ушбу тарихий ташриф Хитой-АҚШ конструктив стратегик барқарорлик муносабатларининг мазмунини бойитди, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларда умумий барқарорликни таъминлади ва бу муносабатлар тарихида янги боб очди ва ёзди, бу бутун дунёда тинчлик ва тараққиётга кенг таъсир кўрсатади", деди вазир.
Шунингдек, Ван И Си Цзинпиннинг "хотиржам раҳбарлик услуби” америкаликларда чуқур тассурот қолдирганини ҳам айтиб ўтди.
“Си Цзинпиннинг "ишончли ва хотиржам раҳбарлик услуби Америкадаги барча соҳа вакилларида чуқур таассурот қолдирди ва уларда Хитойни яхшироқ билиш истагини уйғотди”, - деди Ван И.
ХХР Раиси Си Сзинпин 24-25 сентябрь кунлари АҚШга давлат ташрифи билан борди. Ташриф доирасида Оқ Уйда расмий қабул маросими, Трамп ва Си Цзиньпин орасида тор ва кенг доирадаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0