Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари яна учта аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди

© РИА НовостиРоссийские военные в зоне проведения спецоперации.
Российские военные в зоне проведения спецоперации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия Ҳаво мудофаа бўлинмалари кун давомида 1222 та Украина дронларини уриб туширди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари бугун кун давомида яна учта аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди, Украина ҳудудидаги тарнспорт ва логистика марказларига зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
"Шимол" кучлар гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Марьино қишлоғини назоратга олди.
"Шимол" кучлар гуруҳи бўлинмалари Харков вилоятида Петровпавливка ва Лозовая қишлоқлари назоратга олди.
Доброполе йўналишида, "Марказ" кучлар гуруҳи учувчисиз аппаратлари душманнинг нафақат дронларини балким уларнинг бошқарув пунктларини ҳам аниқ зарбалар билан йўқ қилишди.
Одесадаги "Эпицентр" логистика марказига узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар билан зарба берилди.
Одеса порти томонга кетаётган Украина Қуролли Кучлари учун юк ташиш кемаси йўқ қилинди.
Кун давомида Украина Қуролли кучларининг 1350 нафар ҳарбий хизматчилари, 11та зирҳли жанговар машинаси, 6та дала артиллерия қуроллари, 86та ҳарбий автомобиллари, битта реактив ўт очиш тизими машинаси, 4та бошқариладиган авиабомлари йўқ қилинди ва 1222 та дрони уриб туширилди, дейилади хабарда.
Киевда Космонова бизнес центрида ёнғин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Киевдаги Starlink ахборот марказига зарба берди
Янгиликлар лентаси
0