Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Киевдаги Starlink ахборот марказига зарба берди

© Соц.сетиКиевда Космонова бизнес центрида ёнғин
Киевда Космонова бизнес центрида ёнғин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Oбуна бўлиш
Киев ва Одессада Украина Қуролли кучлари манфаатларига хизмат қилган объектлар йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари ўтган тунда Киев ва Одессадаги нишонларга узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ва дронлар билан зарба берди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Нишонга олинга объектлар орасида қуйидагилар бор:
Киев шаҳрида Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида мобил интернет ишлашини таъминлайдиган ва "Starlink" сунъий йўлдош алоқа тизимларини қўллаб-қувватлайдиган "Космонова" маълумотларни қайта ишлаш маркази;
Одессада Вилково аҳоли пунктидаги порт пункти. Ушбу порт орқали Украинага Европа давлатларидан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар келтирилар эди;
Маяки аҳоли пунктидаги автомобиль кўприги. Ушбу кўприк Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига ҳарбий юкларни ташиш учун фойдаланилган;
Одесса вилоятида Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун ҳарбий юкларни сақлашни амалга оширган "Новая почта" логистика марказлари.
Қора денгиз акваториясида ҳарбий юкларни ташиётган "қуруқ юк ташувчи" типидаги денгиз кемаси ҳам шикастланган.
Шунингдек, Россия Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ўтган оқшом давомида Астрахан, Белгород, Брянск, Воронеж, Калуга, Курск, Орлов, Ростов, Рязан, тула вилоятлари, Москва вилояти, Краснодар ўлкаси, Ставропол ўлкаси ҳудудларида, Қрим ярим ороли ва Азов денгизи устида Украинанинг 645 та самолёт туридаги учувчисиз аппаратларини йўқ қилди.
Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина Россиянинг бир неча ҳудудларига ҳужум қилди — қурбонлар бор
Янгиликлар лентаси
0