https://sputniknews.uz/20260926/ukraina-rossiyaning-bir-necha-hududlariga-hujum-qildi-60754068.html
Украина Россиянинг бир неча ҳудудларига ҳужум қилди — қурбонлар бор
Украина Россиянинг бир неча ҳудудларига ҳужум қилди — қурбонлар бор
Sputnik Ўзбекистон
Украина дронлари Кубань, Ульяновск ва Ростов вилоятларида бир неча объектларга шикаст етказди, қурбон ва жароҳатланганлар бор. 26.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-26T11:18+0500
2026-09-26T11:18+0500
2026-09-26T11:18+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
ҳужум
фуқаролик
ростов-на-дону
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1a/60754831_0:175:2802:1751_1920x0_80_0_0_9e35617871e47e9459ca31621b6ad65a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўтган бир сутка давомида Украина Россиянинг бир неча ҳудудларига ҳужум қилди. Ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар ва яраланганлар бор. Жума куни Уляновск шаҳри ҳам учувчисиз аппаратлар ҳужумига учради, жабрланганлар сони 15 нафарга етди. "Уляновскдаги фуқаролик обектларига душман учувчисиз учар аппаратлари ҳужуми оқибатида жабрланганларни бориб кўрдим. 15 киши жароҳатланган, шифокорларимиз эрта тонгдан барча зарур тиббий ёрдамни кўрсатишмоқда", - деб ёзди вилоят губернатори Алексей Русских. Тўрт нафар фуқаро парча-парча жароҳатлар, лат ейиш ва синишлар билан шифохонага ётқизилди, уларнинг аҳволи ўртача оғирликда баҳоланмоқда. Яна 11 нафар фуқарога амбулатор ёрдам кўрсатилди, уларнинг жароҳатлари тозаланди ва бинтлар қўйилди.Ростов вилоятида учувчисиз учар аппаратлар ҳужуми оқибатида беш киши жароҳатланди. Таганрогда бир киши, Азовда тўрт киши жабрланди, улар орасида бир нафар бола ҳам бор.Азовда кўп қаватли уйлар, хусусий уйлар, саноат объектлари, мактаб, маданият саройи ва автомобиллар, Ростов-Донда эса бир нечта машина шикастланган.Украинанинг Россия ҳудудларига қилинаётган ҳужумларига жавобан Россия Қуролли кучлари УҚК ва НАТО мутахассислари фойдаланаётган қарор қабул қилиш марказлари, алоқа ва ахборот марказлари, саноат корхоналари, омборхоналар ҳамда логистика инфратузилмасига зарба бермоқда. Россия Украина ҳудудидаги исталган нишонни йўқ қилишга қодир бўлган узоф масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ва зарба берувчи дронлардан фойдаланмоқда.
украина
ростов-на-дону
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1a/60754831_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_1d87ad5f39cc53d7e15ab406348cc0a0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, ҳужум, фуқаролик, ростов-на-дону , россия мудофаа вазирлиги
россия, украина, ҳужум, фуқаролик, ростов-на-дону , россия мудофаа вазирлиги
Украина Россиянинг бир неча ҳудудларига ҳужум қилди — қурбонлар бор
Украина дронлари Кубань, Ульяновск ва Ростов вилоятларида бир неча объектларга шикаст етказди, қурбон ва жароҳатланганлар бор.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўтган бир сутка давомида Украина Россиянинг бир неча ҳудудларига ҳужум қилди. Ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар ва яраланганлар бор.
Хусусан, Кубаннинг Северский туманида учувчисиз аппаратлар ҳужуми оқибатида турар жой биноси шикастланди, иккита корхонада ёнғин чиқди. Афсуски, ҳалок бўлганлар бор. Бир нафар жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, деб хабар берди губернатор Вениамин Кондратев.
Жума куни Уляновск шаҳри ҳам учувчисиз аппаратлар ҳужумига учради, жабрланганлар сони 15 нафарга етди.
"Уляновскдаги фуқаролик обектларига душман учувчисиз учар аппаратлари ҳужуми оқибатида жабрланганларни бориб кўрдим. 15 киши жароҳатланган, шифокорларимиз эрта тонгдан барча зарур тиббий ёрдамни кўрсатишмоқда", - деб ёзди вилоят губернатори Алексей Русских.
Тўрт нафар фуқаро парча-парча жароҳатлар, лат ейиш ва синишлар билан шифохонага ётқизилди, уларнинг аҳволи ўртача оғирликда баҳоланмоқда. Яна 11 нафар фуқарога амбулатор ёрдам кўрсатилди, уларнинг жароҳатлари тозаланди ва бинтлар қўйилди.
Ростов вилоятида учувчисиз учар аппаратлар ҳужуми оқибатида беш киши жароҳатланди. Таганрогда бир киши, Азовда тўрт киши жабрланди, улар орасида бир нафар бола ҳам бор.
Азовда кўп қаватли уйлар, хусусий уйлар, саноат объектлари, мактаб, маданият саройи ва автомобиллар, Ростов-Донда эса бир нечта машина шикастланган.
Украинанинг Россия ҳудудларига қилинаётган ҳужумларига жавобан Россия Қуролли кучлари УҚК ва НАТО мутахассислари фойдаланаётган қарор қабул қилиш марказлари, алоқа ва ахборот марказлари, саноат корхоналари, омборхоналар ҳамда логистика инфратузилмасига зарба бермоқда. Россия Украина ҳудудидаги исталган нишонни йўқ қилишга қодир бўлган узоф масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ва зарба берувчи дронлардан фойдаланмоқда.