Тошкентда “Россия таълими. Тошкент — 2026” кўргазмаси бошланди

© SputnikВ Ташкенте стартовала выставка "Российское образование. Ташкент — 2026"
В Ташкенте стартовала выставка Российское образование. Ташкент — 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россиянинг 40 тадан ортиқ олий таълим муассасалари ўзбекистонлик ёшларни ўз дастурлари билан таништирмоқда.
Мактабдан кейин қаерга ўқишга кириш мумкин — Москва, Қозон, Санкт-Петербург ёки Россиянинг бошқа шаҳридаги олийгоҳгами? Бугун Тошкентдаги мактаб ўқувчилари ва абитуриентлар бу саволларга бевосита университет вакилларидан жавоб олишлари мумкин. Пойтахтда олтинчи марта ўтказилаётган “Россия таълими — 2026” халқаро кўргазмаси очилди.
© Sputnik
В Ташкенте стартовала выставка Российское образование. Ташкент — 2026 - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Sputnik
В Ташкенте стартовала выставка Российское образование. Ташкент — 2026 - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Sputnik
В Ташкенте стартовала выставка Российское образование. Ташкент — 2026 - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Бу йил бир майдонда Россиянинг 40 тадан ортиқ олий таълим муассасалари, жумладан, кўргазмада илк бор иштирок этаётган еттита университет вакиллари йиғилди.

“Ушбу кўргазмага Россиянинг янги университетларидан вакиллар ташриф буюрганидан жуда мамнунмиз”, — деди Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская Sputnik мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, бу йил абитуриентларда нафақат анъанавий йўналишларга, балки режиссура, актёрлик маҳорати, балет ва кино каби ижодий мутахассисликларга ҳам қизиқиш сезилмоқда.
“Булар артистлар ҳам, режиссёрлар ҳам, балет ҳам, кино саноати ҳам, ВГИК ва ГИТИС ҳамдир”, — деди Старосельская.
Кўргазма ташкилотчиси - Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. Тадбир Россия элчихонаси, Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Россияда ўқиш: квоталар, ОТМлар ва ўзбекистонлик абитуриентлар учун янги имкониятлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2026
Матбуот маркази
Россияда ўқиш: квоталар, ОТМлар ва ўзбекистонлик абитуриентлар учун янги имкониятлар
Янгиликлар лентаси
0