https://sputniknews.uz/20260923/russia-kvota-otm-ozbekistonlik-abiturient-60686106.html
Россияда ўқиш: квоталар, ОТМлар ва ўзбекистонлик абитуриентлар учун янги имкониятлар
Россияда ўқиш: квоталар, ОТМлар ва ўзбекистонлик абитуриентлар учун янги имкониятлар
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 25–26 сентябрь кунлари "Россия таълими. Тошкент — 2026" кўргазмаси ўтказилади. Абитуриентлар 40 дан ортиқ Россия ОТМлари, 810 та квота ва қабул имкониятлари ҳақида маълумот олади.
2026-09-23T19:48+0500
2026-09-23T19:48+0500
2026-09-24T10:06+0500
матбуот маркази
видео
матбуот маркази видео
таълим
ўзбекистон
россотрудничество
кўргазма
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60685933_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_133cb9b20ee28ade3b2b671dac603835.jpg
Sputnik Ўзбекистон халқаро матбуот марказида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская иштирокида "Россия таълими. Тошкент — 2026" халқаро таълим кўргазма-ярмаркасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Кўргазма 25–26 сентябрь кунлари МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида ўтказилади. Унда Россиянинг 40 тадан ортиқ олий таълим муассасаси иштирок этиб, абитуриентларга ўз таълим дастурлари ва қабул имкониятларини тақдим этади. Олийгоҳлар вакиллари абитуриентларга мутахассисликлар, қабул шартлари, кампус ва ётоқхоналар, яшаш шароитлари ҳамда ўқишдан кейинги имкониятлар ҳақида бевосита маълумот беради. Кўргазмага ота-оналари билан бирга 4–5 минг нафар абитуриент ташриф буюриши кутилмоқда.Матбуот анжуманида квота асосида ўқиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда Ўзбекистон учун Россия федерал бюджети маблағлари ҳисобидан 810 та ўрин ажратилган.Старосельскаянинг таъкидлашича, квота асосида Россияда ўқиган битирувчи таълимни якунлагач у ерда қолиши шарт эмас. Дастур ёш мутахассисларга олинган билим ва тажрибани Ўзбекистонда қўллаш имконини ҳам беради.Ҳозирда ўзбекистонлик абитуриентлар орасида гуманитар йўналишларга талаб юқори. Кейинги ўринларда иқтисодиёт, АТ, муҳандислик ва табиий фанлар, педагогика, тиббиёт ҳамда аграр мутахассисликлар туради.Аввалроқ Россотрудничество 21-мактаб билан ҳамкорликда ушбу лойиҳани Тошкент ва Самарқандда ўтказган. Дастурда қизларни АТ соҳасига жалб этиш ва уларга ушбу йўналишдаги касбий имкониятларни кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.Россияда ўқиш, квота бўйича ҳужжат топшириш ва Тошкентдаги кўргазма имкониятлари ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/17/60685933_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_47b241749c44639a0ee4ffa2ead8fc98.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, матбуот маркази видео, таълим, ўзбекистон, россотрудничество, кўргазма, отм, видео
видео, матбуот маркази видео, таълим, ўзбекистон, россотрудничество, кўргазма, отм, видео
Россияда ўқиш: квоталар, ОТМлар ва ўзбекистонлик абитуриентлар учун янги имкониятлар
19:48 23.09.2026 (янгиланди: 10:06 24.09.2026) Эксклюзив
Ўзбекистонлик абитуриентлар учун Россия олийгоҳларида федерал бюджет ҳисобидан 810 та ўрин ажратилган. Тошкентдаги таълим кўргазмасида 40 тадан ортиқ ОТМ ўз дастурларини тақдим этади.
Sputnik Ўзбекистон халқаро матбуот марказида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская иштирокида "Россия таълими. Тошкент — 2026" халқаро таълим кўргазма-ярмаркасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Кўргазма 25–26 сентябрь кунлари МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида ўтказилади. Унда Россиянинг 40 тадан ортиқ олий таълим муассасаси иштирок этиб, абитуриентларга ўз таълим дастурлари ва қабул имкониятларини тақдим этади.
Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети ҳам кўргазмада илк бор ўз таълим дастурларини тақдим этади. Университетнинг Тошкент филиали жорий йилда иш бошлаган бўлиб, у "Бауманка"нинг Россиядан ташқаридаги ягона филиали ҳисобланади.
Олийгоҳлар вакиллари абитуриентларга мутахассисликлар, қабул шартлари, кампус ва ётоқхоналар, яшаш шароитлари ҳамда ўқишдан кейинги имкониятлар ҳақида бевосита маълумот беради. Кўргазмага ота-оналари билан бирга 4–5 минг нафар абитуриент ташриф буюриши кутилмоқда.
Матбуот анжуманида квота асосида ўқиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда Ўзбекистон учун Россия федерал бюджети маблағлари ҳисобидан 810 та ўрин ажратилган.
Старосельскаянинг таъкидлашича, квота асосида Россияда ўқиган битирувчи таълимни якунлагач у ерда қолиши шарт эмас. Дастур ёш мутахассисларга олинган билим ва тажрибани Ўзбекистонда қўллаш имконини ҳам беради.
Ҳозирда ўзбекистонлик абитуриентлар орасида гуманитар йўналишларга талаб юқори. Кейинги ўринларда иқтисодиёт, АТ, муҳандислик ва табиий фанлар, педагогика, тиббиёт ҳамда аграр мутахассисликлар туради.
Шунингдек, Наманган ва Нукусда "IT-навигатор" лойиҳасини ўтказиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа мактаб ўқувчиларига АТ соҳасида таълим олиш ва касбий ривожланиш имкониятлари ҳақида маълумот беришга қаратилган.
Аввалроқ Россотрудничество 21-мактаб билан ҳамкорликда ушбу лойиҳани Тошкент ва Самарқандда ўтказган. Дастурда қизларни АТ соҳасига жалб этиш ва уларга ушбу йўналишдаги касбий имкониятларни кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Россияда ўқиш, квота бўйича ҳужжат топшириш ва Тошкентдаги кўргазма имкониятлари ҳақида батафсил —
Sputnik Ўзбекистон видеосида.