Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди

© Sputnik / Бахром ХатамовОсень в Ташкенте — время мягкого света и тихих прогулок.
Осень в Ташкенте — время мягкого света и тихих прогулок. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
Ҳаво ҳарорати кечалари +9…+14 даража бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Фақат республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, жума кундузи ва 26 сентябрда кечаси Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Жума куни Тошкент вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши давом этади. Ҳарорат бугун кундузи +26…+30 даражани ташкил этади, жанубий ҳудудларда +31…+33 даражагача бўлади, шанба ва якшанба кунлари аста-секин +22…+25 даражагача, жанубда +27…+30 даражагача пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари +9…+14 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 26−27 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Жума кунининг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат асосан кечалари +11…+14 даража, кундузи 25 сентябрда +26…+28 даража бўлади, дам олиш кунлари аста-секин +23…+25 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.
Янгиликлар лентаси
0