Аграр соҳасида “натижавий субсидия” моделига ўтилади – тафсилотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по совершенствованию систем субсидирования и страхования в аграрной сфере.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по совершенствованию систем субсидирования и страхования в аграрной сфере. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун олган субсидиясини оқлай олмаган фермерлар пулни давлатга қайтариб беради.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистонда келгуси йилдан “маблағ ажратиш” моделидан “натижавий субсидия” моделига босқичма-босқич ўтилади. Президент Шавкат Мирзиёев танишган тақдимотда шундай таклиф берилди.

“Тақдимотда энди субсидияларни шунчаки харажатни қоплашга эмас, балки аниқ натижага боғлаш зарурлиги таъкидланди. Келгуси йилдан “маблағ ажратиш” моделидан “натижавий субсидия” моделига босқичма-босқич ўтиш таклиф қилинди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Янги тизимда ҳосилдорлик, сув ҳамда энергия тежамкорлиги, сарфланган ресурслар эвазига олинган маҳсулот ҳажми асосий мезон бўлади. Барча маълумотлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларидан инсон омилисиз олинади. Ҳар бир субсидия олувчининг электрон паспорти шакллантирилиб, натижалар онлайн кузатиб борилади.
Дастлаб ушбу механизм сув тежовчи технологияларни жорий этиш йўналишида синовдан ўтказилади. Субсидия ажратилгандан кейин икки-уч йил давомида сув сарфи, ҳосилдорлик ва сув унумдорлиги баҳоланади.
Белгиланган кўрсаткичлар бажарилмаса, субсидия маблағини қайтариш механизми қўлланилади. Бу давлат маблағларининг манзилли ва самарали сарфланишини таъминлайди.
Тақдимотда қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда “Agrosafe” ахборот тизими орқали электрон ариза беришдан тортиб, шартнома ва полисни расмийлаштириш, мониторинг, экспертиза ҳамда товон пулини тўлашгача бўлган жараёнлар рақамлаштирилган.
Суғурта қамровини кенгайтириб, боғ ва узумзорлардаги кўчат ва дарахтлар, импорт қилинган чорва ҳамда тасодифий ҳодисалар билан боғлиқ хавфларни ҳам суғурталаш режалаштирилган. Шунингдек, чорвачилик, полизчилик, картошка ва пиёз етиштириш учун янги суғурта маҳсулотлари жорий этилади.
Қайд этилишича, 2027 йилда 45 мингта қишлоқ хўжалиги корхонасини суғурта билан қамраб олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг суғурта қамровини 60 фоизга етказиш, 500 нафар мустақил эксперт тайёрлаш ҳамда суғурта хизматларини тўлиқ рақамлаштириш мақсад қилинган.
Янги ёндашувда зарар оқибатларини қоплаш билан бирга хавфларнинг олдини олишга ҳам устувор аҳамият берилади. Суғурта мукофотининг 3-5 фоизини махсус жамғармада шакллантириб, чорвачиликда вакцинация, профилактика ва ветеринария хизматларига, пахта ва ғаллачиликда биологик ҳимоя тадбирларига, боғдорчилик ва узумчиликда эса табиий офатлардан ҳимоя воситаларини ўрнатишга йўналтириш таклиф қилинди.
Мирзиёев субсидия ва суғурта тизимлари, энг аввало, фермер учун содда ва қулай бўлиши, давлат маблағлари аниқ натижага хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади. Жараёнларда инсон омилини қисқартириш, шаффофликни таъминлаш, суғурта ҳодисаларини адолатли баҳолаш ва товон пулларини тезкор тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мутасаддиларга билдирилган таклифларни такомиллаштириб, тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш вазифаси қўйилди.
Маълум қилинишича, жорий йилда соҳадаги субсидиялар сони 29 та йўналиш ва 91 та турга етказилиб, бу мақсадларга 2,7 триллион сўм маблағ кўзда тутилган. Қатор йўналишларда аризалар проактив шакллантирилиб, тўлов муддатлари сезиларли қисқартирилди.
Производство молочной продукции в Пятигорске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусда маҳсулот етиштириб, уни Ўзбекистонга экспорт қилади
Янгиликлар лентаси
0